Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Инновацион ғоялар асосида

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон вилоят кенгаши тасарруфидаги Избоскан туман ўқув-спорт-техника клубида оммавий касб мутахассислари тайёрлаш ҳамда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш борасида инновацион ғоялар асосида амалий ишлар бажарилмоқда.

Жумладан автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари, шунингдек оммавий касб мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув муассасасида янги инновацион ўқув дастурлари ўқув жараёнига, инновацион технология­лар ва услубларни тадбиқ этиш, замонавий ўқув моддий базасини яратиш, ўқув жараёнини режалаштиришга “АИС Ватанпарвар” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий қилиниши ижобий самара бермоқда.
“Ватанпарвар” ташкилоти бошланғич ташкилотининг бугунги кунда жами 785 нафар аъзоси бор.
Туман бошланғич ташкилотида маънавият, ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий-оммавий ишлар йўналиши бўйича фаолият йўлга қўйилиб, дастур ва чора-тадбир режаларига асосан ўқувчи ёшлар ўртасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Ўқув-спорт-техника клуби фаолиятини спортнинг техник ва амалий турларисиз тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун ҳам бу соҳага ташкилотда алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Айни вақтда клубда пневматик милтиғидан ўқ отиш, ёзги биатлон каби спорт секциялари фаолият кўрсатмоқда.
2019 йил давомида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича 5 маротаба клуб ҳамда 18 маротаба туман мусобақаси уюштирилди.
Бунда туман халқ таълими бўлимига қарашли мактаб ўқувчилари, коллеж ўқувчилари ҳамда туманимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрамидаги ёшлардан 119 нафари клуб мусобақаларида, 532 нафари туман мусобақаларида фаол иштирок этдилар.
Йил якунида ўқ отиш спорти бўйича туман кубоги финал мусобақасида ўғил болалар ўртасида биринчи ўринни 3-ўрта таълим мактаби ўқувчиси Х. Солиев, 2-ўринни 30-ўрта таълим мактаби ўқувчиси М. Исомиддинов, 3-ўринни 34-ўрта мактаб ўқувчиси Ф. Муталибжонов эгаллади.
Қизлар ўртасида 2-ўрта мактаб ўқувчиси М. Абдуманнобова биринчи, 11-ўрта мактаб ўқувчиси Х. Козимжонова иккинчи, З. Олимова эса 3-ўринни қўлга киритди.
Жамоа ҳисобида 11-ўрта таълим мактаби туман кубоги соҳибига айланди. Юқоридаги тадбирлар ташкилотдаги ёзги биатлон ва пневматик милтиқдан ўқ отиш спорт секцияларида спорт мураб­бийлари Баҳромжон Олимов ва Бегойим Пўлатоваларнинг туманимиз ёшлари билан мунтазам ўқув машғулотларини олиб боришдаги меҳнатларини баҳолаб берди.
Амалдаги йилимизда машқ майдонларимизда ҳам инновацион қурилмаларни жорий этамиз. Ўқув хоналарини ҳар томонлама янги ғояларга асосланган жиҳозлар билан тўлдирамиз. Зотан бугунги кунда тайёрланаётган кадрлар нафақат энг илғор, инновацион билим ва кўникмаларни эгаллаши, балки олган билим ва тажрибаларини амалда қўллашга ўргатиш бизнинг вазифамиздир.

К. УСМОНОВ,
Избоскан ўқув-спорт-техника клуби бошлиғи

Улашинг: