Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Мен раҳбар бўлган…

Мен раҳбарлик қилаётган 11-«А» синфи ўқувчиларининг 2019-2020 ўқув йилининг ярим йиллигида қўлга киритган ютуқларини ҳамжиҳатликда сарҳисоб қилдик. Қувончлиси шундаки, ўқувчиларимиз билим ва зукколиклари билан нафақат туманимиз балки вилоят миқёсида ўтказилаётган турли мусобақалар, билим синовлари ҳамда тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиб келмоқдалар.

Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш бўйича беш муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида «Беш ташаб­бус-беш имконият» шиори остида ўтказилган кенг миқёсли тадбирда ўқувчимиз Жумагул Ваҳобова шеърият йўналишида биринчи ўринга сазовор бўлди.
Халқаро Ногиронлар куни муносабати билан ўқувчиларимиз «Мурувват уйи»га ташриф буюрдилар. Улар ўзлари тайёрлаб келган саҳна кўринишлари, турли чиқиш­лари билан бу ердагиларни ҳушнуд этдилар, ўзлари тайёрлаб келган эсдалик совғаларини тарқатдилар. Ватанпарварлик ойлиги ва 14 январь—Ватан ҳимоячилари куни олдидан Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда вилоят халқ таълими бошқармаси бош­лиғи соврини учун «Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша!» шиори остида ўтказилган мусобақада ўқувчиларимиз туманимиз шарафини муваффақиятли ҳимоя қилишиб, ғолибликни қўлга киритдилар ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бундай қувонарли ютуқ­ларни яна кўплаб санаб ўтишим мумкин. Ўқувчиларимнинг мақсади келгуси ярим йилликда қўлга киритилган ютуқларни мустаҳкамлаш, янгиларини қўлга киритиш. Ҳар бир дарсда яхши қатнашиб, аъло натижаларга эришиш пухта тайёргарлик кўриб, ўзлари мақсад қилган олий ўқув даргоҳларида билим олишни давом эттириш, яхши мутахассис бўлиб Ватанимиз иқтисодиётини ҳар томонлама ривожланишига, мус­тақиллигимизни янада мус­таҳкамланишига муносиб ҳисса қўшишдир. Биз устозлар эса уларнинг орзу-умидларига етишишларида янги, илғор инновацион ғоялар асосида билим беришга ҳаракат қиламиз.

Муҳаббатхон Воҳидова,
31-умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Улашинг: