Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Дастур асосида тренинг машғулотлари

16-умумий ўрта таълим мактабида дарслар замонавий услубда янги инновацион ғоялар асосида ташкил этилмоқда.

Жумладан, мактабда 6-7-8 январь кунлари мактабда “Аҳил оила бахтли мактаб” дастури бўйича тренинг машғулотлари ўтказилди.

Тренинг машғулотлари ўтказишдан кўзланган мақсад 8-11 ёшли ўқувчиларда стресснинг олдини олишга қаратилган. Тадбирда ўқувчиларга алоҳида, уларнинг ота-оналарига алоҳида машғулотлар ташкил қилинди. Учинчи куни эса барча биргаликда қатнашди.

Қизиқарли ва ҳаётий мисоллар асосида, ўқувчилар руҳий ҳолатидаги ўзгаришлар кенг ёритилган тренинг машғулотлари барчада катта таассурот қолдирди.

Фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Муҳайё Тўрақулова,

мактаб психологи.

Улашинг: