Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Қишда ҳам ёз ифори

Йилнинг тўрт фаслида ҳам томорқаларидан мўл ҳосил олаётган тадбиркорларимиз қишда ҳам ҳаракатдалар.
Анорзор маҳалласида томорқалардан унумли фойдаланиш, мева-сабзавотлардан мўл ҳосил олиш учун 20 тадан зиёд хонадонда иссиқхоналар барпо этилган.
Маҳаллада яшовчи Хайитбой Тожибоев ҳам томорқасининг 1 сотихдан зиёд қисмида иссиқхона барпо этиб, лимоннинг “мер” навидан парваришламоқда. Турмуш ўртоғи Одинахон ая ва фарзандлари унга доимо кўмакдош. Атрофда қишнинг совуқ нафаси уфуриб турса-да иссиқхонада ёз ифори ҳукмрон. Хонадон соҳиби жорий йилда 400 килодан зиёд лимон олиб, оила сармоясига қўшимча даромад олиб кирди.

М. РУСТАМОВ.
Суратда: Х. Тожибоев турмуш ўртоғи Одинахон билан.

Улашинг: