Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Туманимизда қўмондонлик-штаби ўқув машқлари. Ундан ким нима олди?

Туманимизда 2020 йилнинг 12-,13,-14 феврали кунлари туман ФВДқТ бошқарув органлари ҳамда куч ва воситалар билан қўмондонлик-штаби ўқув машқлари бўлиб ўтди. Қизғин ва қайноқ, масъулиятни ҳис этиб ўтказилган бу ўқув машқларидан ким нима олди? Ўқув машқлари қандай фойдали натижа берди?
Шуни тан олиб айтиш лозимки, ўқув машқи муқаддам бўлиб ўтган машқларга нисбатан анча салоҳиятли, тартибли, уюшган ҳолда ҳамжиҳатлик билан ўтди. Ўқув машқи бошқарув Штаби томонидан ўқув сигнали келиб тушиши билан бош­ланди.
Туман марказидаги БЎСМ ўйингоҳида ташкил этилган Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг ҳаракатдаги бошқарув масканига туман ФВДқТ хизматлари ва тегиш­ли ташкилот ҳамда идоралар раҳбарлари ўз вақтида тўлиқ йиғилди ва уларга ўқув машқи бўйича умумий вазият таништирилди.
Йиғилишда туман ҳокими С. Исмоилов, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи полковник О.Таштемировлар ўқув машқининг мазмун-мохияти ҳақида тушунтириш бердилар ва амалга ошириладиган ишлар тўғрисида топшириқлар берилди. Шундан сўнг шартли фавқулодда вазият юзасидан берилган тезкор-тактик вазифани бажариш бўйича таклиф, тавсия ва ахборотлар ҳамда юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатларини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича Избоскан туман ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан ўқув машқ бўйича қарорлари тинг­ланди.
Шунингдек, туман йиғма командаси куч ва воситаларининг тайёргарлик даражаси ҳамда моддий-техник таъминоти ҳолатини аниқлаш бўйича саф кўриги ўтказилди.
Ўқув машқи давомида ўйингохда “Табиий хусусиятли фавқулодда вазият (зилзила)лар оқибатида юзага келган вайроналар остида қолган кўп сонли жарохатланганларни қидириб топиш, хавфсиз худудга кўчириш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича кўнгилли қутқарувчиларнинг туман Тиббий хизмати билан хамкорликда ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи, “Навоий” МФЙ” аҳолисини фақулодда вазиятлардаги кўп сонли жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш отрядини ёйиш тадбири, туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 6-сонли МТТ­да “Зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳаракат қилишни ташкил этиш” мавзусида кўргазмали, “Шодлик” МФЙ ҳудудида жойлашган Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида, давлат санитария-эпи­демиология осойишталиги, туман тиббий ёрдам хизмати ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаларининг “Эпидемик, эпизоотик барқарорликни таъминлаш, аҳоли ўртасида зонооз касалликлар профилактикасига оид тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш юзасидан масъул хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқлари, 43-сонли умумтаълим мактабида тумандаги мактабларнинг 50 нафар Чақириққача ёшларни тайёрлаш таълими ўқитувчиларини жалб қилган холда “Фуқаро муҳофазаси куни” тадбири, “Марказий деҳқон бозори”да “Оммавий одамлар кўп тўпланадиган жойларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда туман доимий тайёргарликдаги фуқаро муҳофазаси хизматлариниг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзуларида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Шунингдек, ўқув машқи давомида 27-умумтаълим мактаби, Пахта тозалаш заводи, нефть маҳсуотлари базасида зилзила ва ёнғиндан жабрланганларни кўчириш, тиббий ёрдам кўрсатиш, кам таъминланган фуқароларга моддий ва маънавий кўмак бериш вазифалари бажарилди. «Осиё ҳамкор макс» МЧЖ, туман дон маҳсулотлари қабул қилиш корхонасида ҳам махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Ўтказилган машқларда аҳоли фавқулодда ҳолатларда қандай ҳаракатланиш зарурлиги, уларнинг асло ёлғизланиб қолмаслиги, тегишли ёрдам кўрсатилиши ҳиссини туйди, Избоскан туман ФВДқТ хизмат (туман газ таъминоти, туман электр таъминоти, туман ДСЭНМ, туман алоқа ва хабар бериш бўлими, туман ИИБ ЖТСБ, туман сувоқава)лар, вилоят фавқулодда вазиятлар бош­қармаси Қидирув қутқарув отряди, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, кўнгилли қутқарувчилар ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари, шунингдек, ўрганувчилар фавқулодда ҳолатларда қандай ҳаракатланиш лозимлигини мукаммал даражада ўрганиб олдилар. Шунингдек, маҳаллаларда ободончилик ишлари амалга оширилди, «Қизил Ярим ой» жамияти туман бўлими томонидан кам таъминланганларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Илғорбек Каримов,
туман ФВБ, ФВД тизими фуқаролар муҳофазаси бўлими бошлиғи.
Маҳмуджон Нурматов,
туман ФВБ бўлими бошлиғи.

Суратларда: махсус-тактик ўқув машғулотларидан лавҳалар.

Улашинг: