Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

15 мартгача кўчат экиш акцияси

Ўтган ҳафтада туман БЎСМ ўйингоҳида туманимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ҳар бир кўча ва хиёбонларни кўркамлаштиришга бағишланган туман ташкилот ва муассасалари, ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида кенгайтириган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими С. Исмоилов ундан кўзланган мақсад ҳақида, унинг мазмун ва моҳияти тўғрисида тушунтириш берди. Дарҳақиқат тумандаги барча раҳбарлар 2020 йил — «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да ҳар бири 20 тупдан манзарали ва мевали кўчат ўтқазсалар ва ривожланишини таъминласалар айни кўнгилдаги иш бўлади. Ҳар бир ташкилот ва муассаса, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари ўз ҳудудларида ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаш вақти аллақачон келган. Бу ишларни ҳар бир киши ўз юрагидан чиқариб, қалб амри билан амалга ошириши лозим. Туман ҳокими юқоридагиларга тўхталар экан туманимизда шу кундан 15 мартгача кўчат экиш акцияси деб эълон қилди. Зеро бу савобли ишдан ҳеч ким четда қолмаслиги керак.
6-умумий ўрта таълим мактаби директори Гавҳарой Ашурова ҳамда Оқ олтин маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маҳмуджон Қамбаровлар (суратда) биринчилардан бўлиб илмий таж­риба станциясидан олиб келинган манзарали ва мевали кўчатларни олдилар.

Улашинг: