Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Кўчалар равон, маҳаллалар обод бўлади

Натижада туманимиз маркази кенгайиб, янада гўзаллашади

Йилдан йилга шаҳарларимиз, туману, қишлоқларимиз тобора чирой очиб бормоқда. Туманимизда ҳам шаҳарсозлик лойиҳалари асосида қурилаётган кўпқаватли ва намунали уй-жойларда яратилаётган шароитлар кўпчиликка манзур бўлаётир.

Олинган маълумотларга кўра Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида А. Тиллабоев массиви, Даминбойчек МФЙ, Шермат Юсупов массиви “Истиқлол” МФЙ ҳудудида жами 150 та намунавий ва 7 та беш қаватли уй-жойлар қурилади. Қурилиш ишларини “Антанта Дреам” МЧЖ, “Ферум декор” МЧЖ, “Пахтаобод ХМС” МЧЖ ва “Пахтаобод 114 КХХ” МЧЖ ва 13 КМС МЧЖ лар олиб боришади ва белгиланган лойиҳа асосида сифатли қилиб битириб топширадилар.
Шунингдек, туманимиздаги 31-мактабда, “Мурувват уйи”да, 48- МТТда реконструкция, 33-МТТда қайта қуриш, ИИБга вақтинчалик изолятор реконструкцияси, туман санитария- эпидемиология осо­йишталик марказида дори-дармонлар сақлаш омбори қуриш ишлари амалга оширилади.
Йўлларни кенгайти­риш, равонлаштириш бўйича эса Наманган- Ҳаққулобод-Пойтуғ-Андижон 74-77 километр (2.2 км) оралиғида янги йўл қурилиши 2020-2021 йилларда бажарилади. Бу билан транспортларнинг ҳаракатланиши учун ҳам кенг шароитлар яратилади.

Йўлдош МИРЗА

Улашинг: