Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Мақсад — оилани мустаҳкамлаш бўлди

Чоршанба куни туман “Нуроний” жамғармаси марказида бир-бирлари билан келишолмай, арзимас сабабларга кўра ажралиш ёқасида турган оилаларни мустаҳкамлаш юзасидан комиссия йиғилиши бўлди.
Унда сабаби ўрганилган оиладан 4 таси яраштирилди, 7 тасига ўртадаги фарзандларни етим қилмаслик, тарбиясини бузмаслик, оила аҳиллигини сақлаш борасида Саида Абдусаломова, Ҳусанбой Орифжонов, Санобархон Ашурова, Обидахон Йўлдошева, Абдуҳалим Ўтанов, Ёрқиной Комилова, Ойистахон Мирзаевалар фойдали маслаҳатларини бердилар.
Кузатишлардан хулоса шуки, ажралишлар кўпинча муомала маданияти йўқлиги, сабрсизлик, уй-жой талашишлар туфайли ҳам содир этилаётганлиги ойдинлашмоқда.

Улашинг: