Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Кўчат экинг, боғ қилинг

Туманимизда туман ҳокими С. Исмоилов бошчилигида кўчат экиш, ободонлаштириш акцияси давом этмоқда. Куни кеча туманимиз остонасида, Куйганёрда меҳмонларни кутиб олиш жойида тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтган йиғилишда С. Исмоилов кўчат экиб, боғ яратиш ҳикматларини айтиб, барчани боғ яратишга чорлади.
Ташкилот раҳбарлари ўзларига биркитилган ёшлар билан “Ёшлар боғи”да мевали кўчатлар ўтқаздилар.
Суратда: туман ҳокими С. Исмоилов (ўртада) ёшлар билан кўчат экиш жараёнида.

Улашинг: