Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Жасорат унутилмайди…

Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлди. Улар орасида ўзбекис­тонлик жангчиларимиз ҳам бор. Кўплари ғалабадан сўнг қишлоқларига қайтиб келган бўлсалар, кўплари жангларда жасорат кўрсатиб жонларини фидо қилдилар. Кўпларининг қаерда ва қандай дафн этилганлиги ҳамон изланишда.

Бахтиёржон Абдуллаев чўнгбоғишлик. У бир неча йиллардан буён савоб ишга кўл уриб, урушда бедарак йўқолган жангчиларимиз тақдири билан қизиқиб, маълумотларни излаб топяпти. Яқинда у яна Россия давлатининг Смоленск вилоятидаги Леонова биродарлик қаб­ристонига дафн этилган избосканлик 23 нафар жангчини аниқлаб таҳририятимизга кириб келди.
Қуйида уларнинг исм-фамилияларини келтирамиз. Уларнинг ҳаммаси Избоскан туман ҳарбий комиссириати томонидан чақирилиб, 1943 йилда жангга бориб бедарак кетганди.
Алматов Эргаш 1906 йил, Отакузиев Абдусамин 1913 йил, Атаханов Алимжон 1904 йил, (Балтабаев Хагаор) Болтабоев Холдарали 1908 йил, Бегматов Бердимурат, Валиев Мамадали 1913 йил, Гайназаров Худойназар 1910 йил, Жалилов Мамасидик 1908 йил, Зияев Мирзамахмут 1906 йил, Исаков Хамиджон, Казаков Ганибай 1901 йил, Косимов Малик 1900 йил, (Куралиев) Нуралиев Эшмат 1917 йил, Курбанов Мамадали 1904 йил, Леваков Эргаш 1911 йил, Мад­рахимов Кадрали 1903 йил, (Мундаев) Муйдинов Маматкузи 1907 йил, Назаров Даврамбай 1904 йил, Нурматов Абарали 1910 йил, Рахманов Усманали 1903 йил, Таджибаев Наркул 1910 йил, Хайдаров Намрджан 1913 йил, Хадиров Раимджан 1925 йил, Ходжамов Давранбай 1911 йил, (Юалдашев) Юлдашев Мамаджан 1900 йилда туғилган.
Ҳа, жасорат унутилмайди. Озодлик учун, бугунги бахтиёр, тинч фаровон ҳаётимиз учун жонларини фидо қилган ҳамюртларимиз мангу барҳаёт, улар бир умр қалбимизда яшайди. Агар сиз уларни танисангиз, улар ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз Бахтиёржон Абдуллаевга 74-312-22-50 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Йўлдош МИРЗА

Улашинг: