Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«101» огоҳлантиради: «Кумуш тола»ни ёнғиндан асрайлик!

Ҳар йилгидек жорий йилда ҳам туманимиз пиллакорлари яхши ниятлар билан мўл ҳосилни кўзлаб «Кумуш тола» етиштириш учун сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар. Ипак қурти боқишнинг ўзига яраша қийинчиликлари ва масъулияти бор. Шундай масъ­улиятли ишлардан яна бири ипак қурти боқиладиган жойларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олишдир.
Бу борада пиллакорларимиз асосий эътиборини қуйи­дагиларга қаратиши лозим.
– Ипак қурти боқиладиған хоналарнинг мўътадил ҳарорати 25 даража иссиқликдан ошмаслиги;
– хоналарга тортилган электр тармоқ симлари мутахассислар кўригидан ўтган, ёритиш чироқларига махсус ҳимоя қопқоқлари ўрнатилган бўлиши;
– Тез аланга олувчи суюқликлар сақланадиган идиш­лар, қуруқ ғозонлар, хашак­лар, қоғоз, шох-шаббалар ва бошқа турдаги тез ёнувчи нарсалар ипак қурти боқиладиган жойлардан 25-30 метр узоқликда жойлашган бўлиши;
– Ипак қурти пилласини қуритиш ва дастлабки ишлов бериш жойларида етарли даражада ёнғин ўчириш воситалари ва сув заҳиралари бўлиши;
–Пилла қуритиш жойлари, бостирмаларнинг тез ёнувчи материаллардан тайёрланган қисмларини ёнғинни қийинлаштирувчи кимё­вий суюқлик билан ишлов берилиши катта аҳамиятга эгадир.
Юқоридаги ҳолатларга тўлик риоя этсак юртимиз бойлиги ҳисобланган пилла ҳосилини ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисаларсиз йиғиб оламиз.

У. Ҳакимов,
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари, катта лейтенант

Улашинг: