Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«101» огоҳлантиради: Бепарволик оқибатлари

Ёнғин деб аталмиш офат иморат-у, уй-жойларни кулга айлантиради, инсонларнинг ҳаё­тига зомин бўлади. Бир умрга майиб-мажруҳ қилиб қўяди. Ёнғин — тилсиз ёв. Унинг қачон келиб чиқишини билиб бўлмайди, шунинг учун доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиш, лоқайдлик ва бепарволикка йўл қўймаслигимиз зарур.

Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларга қарамасдан айрим фуқароларимиз томонидан ёнғин хавфсизлиги қои­даларига амал қилмаслик­лари ёҳуд масъулиятсизлик­лари оқибатида хонадонларида ёнғинлар содир бўлмоқда.
Мисол учун: жорий йилнинг апрель ойи мобайнида туман ҳудудидаги қуйидаги манзилларда ёнғинлар содир бўлган.
Шу йилнинг 9 апрель куни Узун кўча МФЙ, Тўпчинор кўчасида яшовчи фуқаро З.Т.нинг хонадонига тортилган электр симларини қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, оқибатда яшаш уйининг том, шифт қисми ва уй-рўзғор буюмлари куйиб, 9 млн 763 минг сўм миқдорида зарар кўрган.
12 апрель куни Юқори ҳосил МФЙ, Муқумий кўчасида яшовчи А.Ш.нинг хонадонидаги бостирма қисмида ўчоққа ўт ёқиб назоратсиз қолдириш оқибатида ёнғин келиб чиқиб, 2 млн 437 минг сўм моддий зарар кўрган.
20 апрель куни Тинчлик МФЙ, Чорбоғ кўчасида истиқомат қилувчи Г.С.нинг хонадонида очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида навесининг 20 м2 майдонидаги шифт том қисми ёниб зарарланган.
26 апрель куни Иттифоқ МФЙ, Аҳиллик кўчасида яшовчи И.Ш.нинг хонадонида носоз электр розеткадан фойдаланиш оқибатида ёнғин чиққан ва 68 м2 том, шифт, пол қисми ва уй-рўзғор буюмлари тўлиқ ёниб, кўрилган умумий зарар 27 млн 200 минг сўмни ташкил этган.
Кўп йиллик меҳнат орқали топилган бойлигимизни, хонадонимиз ва фарзандларимиз саломатлигини, тинч­лигини барқарор сақлашда бепарво бўлмайлик. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилайлик.

С. Болтабоев,
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори, лейтенант

Улашинг: