Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

“Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан Ички ишлар вазирлиги Академиясида кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади

Бакалавриат бўйича ўқитиш кундузги ва сиртқи таълим шаклларида ташкил этилади. Магистратура бўйича ўқитиш раҳбар кадрларни тайёрлашга қаратилади ҳамда иккинчи даражадаги “ташкилий-тактик бошқарув” ва биринчи даражадаги “ташкилий-стратегик бошқарув” йўналишларида ташкил этилади

Магистратуранинг ҳар бир йўналиши бўйича ўқиш муддати 1 йилни ташкил этади ва таълим олувчиларга охирги эгаллаб турган лавозими учун белгиланган пул таъминоти сақланади.

Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Нукус филиали ташкил этилади

Филиалда тўлақонли ўқув жараёни Академиянинг бакалавриати бўйича кундузги таълим шаклида 2022/2023 ўқув йилидан бошланади. Филиалда таълим олган битирувчиларга Академия битирувчилари учун назарда тутилган диплом берилади. ИИВ академик лицейларининг ҳуқуқшунослик фани бўйича идоравий фан олимпиадаси ғолиби бўлган битирувчиларининг Академияга ўқишга қабул қилиниши учун фақат махсус касбий танловдан муваффақиятли ўтишлари етарли ҳисобланади

2021 йил 1 сентябрдан ички ишлар органларининг сержант таркибидаги лавозимларида хизматни ўташ учун фақат олий маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади

2021 йил 1 сентябрдан ички ишлар органларининг сафдор таркибидаги лавозимларига номзодлар фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган шахслар орасидан қабул қилинади.

Ўқишда, маънавий-маърифий ҳамда спорт соҳасида юқори натижаларга эришган Академия курсантлари учун Жалолиддин Мангуберди номидаги идоравий стипендия таъсис этилди

Идоравий академик лицейлар ва Ички ишлар вазирлиги Ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг ўқишда юқори натижаларга эришган ўқувчилари учун кўкрак нишони таъсис этилади.

С.Матмусаев,

Избоскан туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси.

 

Улашинг: