Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ КУНЛИК ҚАБУЛЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

 

Жорий йилнинг 23 июль куни Президент раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
(https://president.uz/uz/lists/view/4504)Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади.
Ҳокимлар бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланган эди. Шу муносабат билан Избоскан туман фуқаролари учун мурожаатларни кунлик қабул қилиш тизими жорий этилди.

Кеча 27 июль куни Избоскан туман 1-сон Касб-ҳунар мактаби биносида фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабул давомида фуқароларнинг тиббий ҳолатларига, уй-жой масалаларига, бандлигини таъминлашларига ва турли ҳилдаги мурожаатларига ечим топилишига ҳаракат қилинди.

Бундай қабуллар давом этмоқда.

Улашинг: