Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ФАРМОЙИШГА АСОСАН

Избоскан тумани ҳокимининг «Туман маҳаллий бюджет даромадлар режасининг 2021 йил 2-чорак якуни бўйича орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилган маблағларни йўналтириш юзасидан» 1-1-22-F/21-сонли фармойиши e-qaror.gov.uz портали орқали эълон қилинди.

Мазкур фармойишга асосан, бюджетдан орттириб бажарилган

109 млн. сўм — «Темир дафтар» билан ишлаш учун;

164 млн. сўм — «Аёллар дафтари» билан ишлаш учун;

164 млн. сўм — «Ёшлар дафтари» билан ишлаш учун;

36 млн. 172 минг сўм — Ҳоким маслаҳатчиси иш хақи ва 25 % ажратмаси учун;

200 млн. сўм — Давлат хизматлари маркази биносини қурилиш харажатлари учун;

25 млн. сўм — “Ташаббус-2021” кўрик танловини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун;

97 млн. сўм — «Ойбек» МФЙ биносини жорий таъмирлаш харажатлари учун;

36 млн 500 минг сўм — «Жонобод» МФЙ биносини жорий таъмирлаш учун;

27 млн. 500 минг сўм — «Тўраобод» МФЙ биносини жорий таъмирлаш учун;

123 млн. 828 минг сўм — Туманнинг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурлари учун ажратилар экан.

Шунингдек, «Open budjet» портали орқали жамоатчилик фикрига асосан 109 млн сўм ажратилар экан.

Улашинг: