Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Сайловга тайёргарлик масалалари муҳокама этилди

Қуролли Кучлар академияси катта мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг ташкилий ҳуқуқий асослари” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тааллуқли бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни сайловчиларга етказиш ҳамда сайлов ўтказиш тартиби ҳақидаги масалаларга батафсил тўхтаб ўтилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Мирзо Улуғбек туман кенгаши раиси Ботир Содиқов ва партия фаоли Шукрулло Назаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори катта ёрдамчиси, адлия подполковниги Шерзод Хайитов ўз чиқишида сайлов ва унинг ўтказиш билан боғлиқ бўлган муҳим масалалар ҳақида гапирди. Ҳарбийлардан тушган саволларга батафсил жавоб берилди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови белгиланган кун, сайловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид ҳамда “100 саволга 100 жавоб” номли видеоролик намойиш этилди.

Улашинг: