Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ниагара шаршараси Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади

АҚШдаги Ўзбекистон элчихонасининг маълум қилишича, АҚШ ва Канаданинг асосий диққатга сазовор жойи, дунёга машҳур Ниагара шаршараси 1 сентябрь куни Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади.

Элчихонанинг маълум қилишича, байроқ рангларидаги Ғарбий ярим шардаги энг кучли шаршарани 1 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 22:30 да (Тошкент вақти билан 2 сентябрь соат 7:30да) жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Ниагара шаршарасининг Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилиши 15 дақиқа давом этади.

Улашинг: