Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ТАНЛАШ ҲУҚУҚИГА ЭГАМИЗ

 

 

Мамлакатимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши давлат раҳбари лавозимига энг муносиб номзодни сайлаш ҳамда бу жараёнда сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқ. Ўзбекистонда Президент бевосита фуқаролар томонидан сайланади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 32-моддасига мувофиқ, фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикасида сайлов умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилади. Сайлов очиқ ва ошкора ўтказилади.

Муддатидан олдин овоз бериш тартиб-таомилига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга эканлигидир. Кўзи ожиз сайловчилар учун сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланади.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 53-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низомнинг 50 — бандига асосан сайлов куни овоз бериш биноси участка сайлов комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми ҳозир бўлганда очилади. Овоз бериш биносига келгач, сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади

Ушбу ҳужжатларга паспорт; ID-карта;  ҳарбий гувоҳнома; янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси; фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома; жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотномалар киради. Сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади. Сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида тўлдиради. Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга белги қўяди. Овоз берувчи тўлдирилган сайлов бюллетенини сайлов қутисига ташлайди. Овоз бериш биносини тарк этиш.

Айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаслиги мумкин. Сайлов қонунчилиги ушбу ҳолатларни ҳам инобатга олган. Шу тоифадаги фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида уларга зарур шароит яратилади.

Шунга мувофиқ, агар сайловчи соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаса тегишли участка сайлов комиссияси овоз беришни ушбу сайловчиларнинг сайлов куни ёки сайлов кунига қадар қилган ёзма ёки оғзаки илтимосига биноан улар турган жойда ташкил этади.

 

С.Матмусаев,

Адлия бўлими бош маслаҳатчиси

 

Улашинг: