Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Избосканнинг янги маҳалласи

 

Муҳтарам президентимиз Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Андижон вилоятининг фаолларига топшириш орқали ишонч билдирган эди. Избосканлик барча саҳоватпешалар қатори фуқароларимиз ҳамда ташкилот раҳбарлари ҳам ушбу ташаббусга киришдилар. Ана энди Кегейли туманининг Жузим боғ овул фуқаролар йиғини ҳам том маънода Избоскан туманига қўшилди. Туманимизда 63 та маҳалла бўлса, маҳаллаларимиз яна биттага кўпайди. Аҳолимизнинг сони ҳам қарийб 4.5 минга ошди. Албатта мана шу ҳаракатимиз инсонийликнинг энг олийсидир.

Туман ҳокимининг ташаббуси ҳамда кўрсатмалари асосида Жузим боғ ОФЙ га бириктирилган туманимиз вакиллари ушбу ҳудудни обод қилиш мақсадида иш ташкил этишни бошладилар. Избоскан тумани ҳокимининг ёрдамчиси Х.Умурзақов туман ҳокимлиги бош мутахасиси Н.Абдукомилов ҳамда Кегейли тумани Халк банки бошқарувчиси М.Қулмуродов туманда жойлашган Жузим боғ ОФЙ фуқаролари билан учрашиб ушбу ҳудудда жойлашган овул-хонадонларни ободонлаштириш ҳамда коммуникация тармокларини яхшилаш борасида хатлов жараёнлари амалга ошрилиб келинмоқда.

Кегейли тумани Жузим Боғ ОФЙ ҳудудида ободонлаштириш, коммуникация тизимни яхшилаш ҳамда аҳолининг даромадини ошириш ҳамда ишсизликни камайтириш мақсадида қадай ишлар амалга оширилмоқда ёки режалаштирилган?

Жузим Боғ ОФЙ ҳудудининг ер майдони 6420,7 гектарни ташкил этади. Шундан томорқа ер майдони 169,7 га тўғри келади. Ҳудудда 8 та овул 22 та кўчада 875 та хонадон, 1075 та оила, 4182 нафар аҳоли истиқомат қилади. 4182 нафар аҳолидан 2072 нафари аёллар бўлиб, қолган 2110 та эркаклар ҳисобланади. Кегейли тумани марказдан 25 км узоқликда жойлашган.
Жузим Боғ ОФЙда иш билан банд аҳолиси 2 минг 905 нафар бўлиб, 205 нафари эса ишсиз ҳисобланади.

Ушбу ҳудудда ногиронлиги бўлган 110 нафар фуқаро рўйхатга олинган.
Кам таъминланган оилалар сони 112 та, ёлғиз кексалар сони 6 та, боқувчисини йўқотган оилалар сони 30 та. Ушбу ҳудудда жойлашган 24 нафар хонадонни уй-жойи аянчли ҳолатда бўлганлиги сабабли таъмирлаш зарур.

ОФЙ да жами бўлиб, 6 та ижтимоий соҳа объектлари бор. Жумладан 3 та мактаб. 2 та МТТ ва 1 та Мобил боғча ҳамда 1 та қишлоқ врачлик пункти.
Савдо-сервис хизматлари бўйича:
1 та метан газ тўлдириш шаҳобчалари, 4 та савдо дўкони, 2 та умумий овқатланиш жойи, 1 та болалар ўйингоҳи бор. 34 та фермер ва деҳқон хўжаликлари мавжуд.

Автойўл йўл бўйича:
8 та овулда жами бўлиб 36,8 км масофада ички йўлларни шағаллаштириш аниқланди.

Электр тармоқлари бўйича:
Жами бўлиб 812 та бетон таянчлар ўрнатиш, 5,5 км янги электр тармоғини тортиш, 3,5 км электр тармоғини таъмирлаш ҳамда 5 та янги ТП ўрнатиш режалаштирилган.

Ичимлик суви таъминоти бўйича:
Ушбу ҳудудга жами бўлиб 38,4 км сув тармоғини тортиш режалаштирилган.

Газ таъминоти бўйича:
Жами бўлиб 875 та хонадондан 618 таси табиий газ билан таъминланган бўлиб, қолган 257 та хонадонлар суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланиб келинмоқда. Ушбу ҳудудда жойлашган 3 та овулда 96 хонадонга табиий газ тармоғи тортилган лекин газ босими паст бўлганлиги сабабли тармоқдан узиб қўйилган. Шу хонадонларни табиий газ тармоғига улаш чораларини кўриш режалаштирилган.

Ишлаб чиқариш бўйича:
Жузим Боғ ОФЙ ҳудудида жойлашган Трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи фабрикани қурилиш ишлари охирига етказилмаган. Ушбу трикотаж цехи ишга туширилса 80 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланиши аниқланди.

»Яшил макон йиллиги» умуммиллий лойиҳаси дастури доирасида ушбу МФЙ ҳудудида яшовчи 875 нафар аҳоли хонадонларига 8750 дона мевали ҳамда 3100 дона манзарали дарахтлар экиш режалаштирилган. Жами бўлиб 11 минг 850 дона мевали ва манзарали дарахт ва буталар экилади.

Юқорида келгусида амалга оширилувчи режалар билан танишдик. Хўш, туман вакиллари ва туман ҳокимлиги ходимлари томонидан шу кунга қадар қандай ишлар амалга оширилди?

Ҳозирги кунда кредит маблағлари ҳисобидан 1 та фуқарога тикувчиликни ривожлантириш учун 4,5 млн сўм, 3 фуқарога хизмат кўрсатиш учун 90,0 млн сўм, 1 та фуқарога чорвачиликни ривожлантириш учун 30,0 млн сўмга тавсиянома берилди.

Жузим боғ ОФЙ да 1 та томорқаларга хизмат кўрсатиш учун Нажим Кенегес МЧЖ ташкил қилинди ва 300,0 млн сўмга банк кредити ҳисобидан 1 та трактор 2 та мото култиватор сотиб олинди ва томорқа хизмат кўрсатиш бошланди.

Жузим боғ ОФЙ да жами 28,3 га ер майдони 56 та фуқарога 0,50 сотих аукцион орқали берилди ва 56 та фуқаро бандлиги таъминланди.

Субсидия ҳисобидан 7 та фуқарога иссиқхона ва 3 та фуқарога тикув машиналарини олиб бериш учун тавсиянома берилди.

ДЕМАК ИЗБОСКАН ТУМАНИНИНГ «ЯНГИ МАҲАЛЛАСИДА» ЯНГИДАН ИШ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ БОШЛАНДИ.

Абду Носир.

 

Улашинг: