Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Чемпион қизларимиз

Мавлудахон Ғаниева туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида қизларга гимнастикадан сабоқ бериб келмоқда. У аввал спортнинг синхрон сузиш тури билан шуғулланиб, “Сув париси” Халқаро турнирида ғолибликни қўлга киритган, вилоят, мамлакат, халқаро мусобақаларда 34 бор ғалаба қозонган.

Спорт устаси Мавлудахондан нима учун гимнастика турига ўтдингиз? -дея сўрадик.
Саволимизни туманимизда гимнастика тури йўқлигини, узоқ-узоқ маҳаллалардан келган ота-оналарнинг мурожаатларини тўғри қабул қилган ҳолда 2016 йилдан бошлаб 4-12 ёшгача бўлган қизларга гимнастикадан сабоқ бериб келаётганлиги билан изоҳлади.
Ҳозирда туманимиздаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида икки мингдан зиёд бола 15 та спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келаётган бўлса, уларнинг сафида 526 нафар қиз ҳам бор. Мавлудахон Ғаниева Осиё, Жаҳон, Ўзбекистон чемпиони бўлган ўқувчилари билан фахрланди.
—Туманимизда спортнинг гимнастика тури кундан-кун оммалашиб бормоқда. Ҳар бир машғулотни ўтиш мен учун байрамдек қалбимга қувонч­лар олиб киради. Мен спорт соҳасида ёшларни тарбиялаб уларни Ватанимиз довруғини Олимпиада чемпиони бўлиб шарафлашларини кўргим келади,—дейди Мавлудахон.

М. ДЕҲҚОНОВ,
Суратда: ёш гимнастикачи Района Турсунбоева устози М. Ғаниева билан.

Улашинг: