Нажмите "Enter" для пропуска содержимого

Никоҳдан сўнг фамилия танлаш ҳуқуқи ҳақида

Никоҳдан сўнг эр-хотининг фамилия танлаш ҳуқуқи анъана, амалиёт ва хорижий тажриба.

Никоҳ икки ёшнинг ўзаро розилиги асосланган иттифоқдир. Никоҳ — янги ҳаёт, янги ўзгаришлар. Никоҳ тузиш вақтида эр ва хотин ўз хоҳиши билан фамилия танлаш ҳуқуқига эга бўладилар. Кўплаб давлатлар қонунчилигида эр ёки хотиннинг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлаши ёки уларнинг ҳар бири никоҳгача бўлган ўз фамилиясини сақлаб қолиши, ёки иккита фамилия қўшилиши тартиб тамойили белгилаб қўйилган. Қонунчиликка ушбу норма одат ва анъаналарга асосланиб киритилган. Анъаналар эса бирдан пайдо бўлмайди.Асрлар давомида шаклланиб, сайқалланиб боради. Фамилия сўзи французча “femile” немисча “familie” (оила) маъносини англатади.Қадимги Римда бу сўз у ёки бу оилаларнинг барча аъзоларини англатган.Кейинчалик эса бу сўз бир қавмнинг номини англатган, отадан болага мерос бўлиб қолган. Оила қурилгач,эр-хотиннинг турмуш тарзи, мол-мулки умумий бўлган. Оилада эр жисмоний, моддий таъминот жиҳатдан устунликка эга бўлиб, аёл қавмидан ажралиб,  эрнинг қавмига қўшилган. Шу тариқа оилалар шаклланиб, бир хил номдаги сулолалар пайдо бўлган. Аёллар эрларининг фамилияларига ўта бошлаган.

Ўзбекистон Республикаси оила қонунчлигида ҳам фамилия танлаш ҳуқуқи эр ва хотинга тегишли бўлган муҳим шахсий ҳуқуқ ҳисобланади. Улар никоҳгача бўлган  ўз фамилияларини сақлаш ҳуқуқига эга бўлганларидек, эр-хотин ўз хоҳиши билан бирининг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлаш ҳуқуқига ҳам эгадирлар. Эр-хотинниниг фамилия танлаш масаласи никоҳни қайд этиш вақтида ҳал қилиниши лозим. 2020 йил август ойидан никоҳланувчиларга қўш фамилияликка рухсат этилди.Ўзбекистонда аёлнинг эрнинг фамилиясига ўтиш  одат тусига айланган. Бу эса ўзбек менталитетига хос хусусият десак муболаға бўлмайди. Биргина Олтинкўл тумани мисолида ушбу амалиётни тахлил қилсак. 2021 йил давомида 1484 та никоҳ қайд қилинган бўлиб, 1442 та ҳолатда эрнинг фамилиясига ўтганлиги, 42 та ҳолатда эса ўз фамилиясида қолганлиги аниқланди. Ўз фамилиясида қолганларнинг сабаблари тахлил қилинганда умумий фарзанди борлиги, оилада ягона фарзанд эканлиги, олий маълумотли эканлиги, номида мулки борлиги аниқланди. Келин куёвлар қўш фамилия қилиш истагини билдирмаганлар.

Дини, турмуш тарзи, миллий анъаналари биз билан ўхшаш  Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон Республикаларининг оила қонунчилигида ҳам фамилия танлаш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси оила қонунчилиги нормаси билан бир хил.  Эр-хотин  ўз хоҳиши билан бирининг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлаши, ўзларининг фамилиясида қолиши, қўш фамилияликка рухсат этилган. Россия ,Европа давлатларида қўш фамилия олиш ҳолатлари кўп учрайди. Кўпинча икки машҳур оила вакиллари никоҳ қурганда содир бўлади. Францияда эса никоҳдан сўнг аёл ўзининг фамилиясида қолиш лозимлиги кўрсатилган.

Комилова Ёрқиной Мамадалиевна,                          Олтинкўл тумани Адлия бўлими ФҲДЁ бўлими мудираси.

Улашинг: