Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ ҲАМДА КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР ТАРҒИБОТИ

18-ИЗБОСКАН САЙЛОВ ОКРУГИ»ДА ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ ҲАМДА КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР ТАРҒИБОТИ ЮЗАСИДАН…

2022 йил 28 ноябрь куни Избоскан тумани Куйганёр МФЙда Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ҳамда Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган учрашув ўтказилди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятини ҳуқуқни қўлловчиларга тушунтириш, унинг ижросини таъминлаш каби устувор масалалар ҳамда Конституцияга киритилиши тавсия этилаётган таклифлар муҳокама қилинди.

Ҳужжатда бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқишни назарда тутувчи нормалар қўшилди.

Депутат билан бундай учрашувлар қизғин давом этмоқда. Учрашув қатнашчилари мулоқот давомида ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар олмоқда. Бир сўз билан айтганда депутат билан учрашувлар қатнашчиларда катта таассурот қолдирмоқда.

М. Мирзаабдуллаев.

Улашинг: