Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Халқ қабуллари давом этмоқда

Туман ҳокими ва секторлар раҳбарларининг аҳоли билан юзма юз учрашувлари ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Зеро ўзаро мулоқотларда кўплаб муаммолар ҳал этилмоқда. Ҳал этилмаётган муаммолар эса қатъий назоратга олиниб, бажарилиш муддатлари белгиланмоқда.

Ўтган ҳафтанинг шанба кунида Пойтуғ маданият ва истироҳат боғида туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарларининг қабуллари давом этди. Шу куни 100 нафардан ортиқ мурожаатчининг муаммолари тингланди. Жумладан, Юқори чувамалик Минура Атаматова эшитиш мосламаси, Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Жамолдин Расулов қўлтиқтаёқ, «Марказ», Дўстлик, Янгибўстонобод, Қўғай, Юқори ҳосил, Янгиобод, Даминбойчек, Иттифоқ маҳаллаларидан Момохон Қодирова, Каримахон Эргашева, Мирзааҳмад Эргашев, Мунисахон Алибоева, Нўъмонжон Далипов, Араббой Тўйчиев, Йўлдошбой Қўчқоров ва бош­қалар ногиронлик аравачаси олишда ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилдилар.
Шунингдек Чекёр, Ровот, Ҳаққулобод, Бўстон, Наврўз­обод, Тошкечик маҳаллаларидан ташриф буюрган Юлдузхон Кенжабоева, Гулбаҳор Қосимова, Лазокат Ортиқова, Феруза Зокирова, Ҳошимжон Исмоилов, Алимардон Думаев ва бошқалар цемент, шифер ҳамда бошқа қурилиш материаллари, газ баллон, даволанишга ордер, турли маиший техника олинишига ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал қилинди. Имкони бўлмаганлари рўйхатга олинди, бажариши лозим бўлган масъулларга берилиб, муддатлари белгиланди.
Шу куни бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди, шифокорлар мурожаат қилган аҳоли саломатлигини назоратдан ўтказдилар.

А. МАМАЖОНОВ,
туман ҳокимлиги бош мутахассиси.
Суратда: тадбирдан лавҳалар.

М. РУСТАМОВ олган суратлар.

Улашинг: