Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Машқда пухта бўлса…

Шу йилнинг 17-19 июль кунлари туманимизда “Бошқарув органлари, ФВДқТнинг ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати” мавзусида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.

Биз бугун тинч, осуда ҳаёт кечиряпмиз. Лекин ҳар куни дунёнинг қайсидир бурчагида сув тошаётгани, ўрмонлар ёнаётгани, зилзила бўлаётгани, вулқонлар отилаётганини билиб турибмиз. Хаёлимизда бизда бундай бўлмайди, деб ўйлаймиз. Лекин ёмонликни ўйламагунча яхшилик бўлмайди деганларидек, барчамиз табиат ҳодисаларига тайёр туришимиз керак. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ташкил этилган ўқув- амалий машғулот ҳам шунга бағишланди.
Ўқув машқининг биринчи кунида туман ҳокими — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғига асосан туманда махсус-тактик ўқув машқи кўргазмали тарзда ўтказилди.
Бўлиб ўтган ўқув машқлари давомида вилоят ФВДТ бошқарув органлари, тегиш­ли ташкилотлари, корхоналари ва тумандаги МФЙлари аҳолиси иштирок этиб, 74 та турли хилдаги автотехникалар жалб этилди.
Ўқув машқининг иккинчи кунида туман ҳокими-фуқаро муҳофазаси бошлиғи раислигида ҳаракатдаги бош­қарув масканида йиғилиш бўлиб ўтди.
Шундан сўнг 3 та махсус-тактик ўқув машқлари, шундан 2 таси кўргазмали тарзда ўтказилди. Бунга 656 нафар аҳоли ва 25 та турли хилдаги автотехникалар жалб этилди.
Ўқув машқининг учинчи кунида ҳам кўргазмали ўқув машқи ўтказилди.
Якуний йиғилишда йўл қўйилган хато ва камчилик­лар, уларни бартараф этиш чоралари ҳамда туман ФМ тизимида амалга ошириши лозим бўлган тадбирлар муҳокама қилинди ва вазифалар белгиланди.
Ўқув машғулотлари давомида 22 та маҳалла фуқаролар йиғини худудидан ўтган ички кўчаларида шағаллаш ишлари олиб борилди. Қорадарё ва Тентаксой дарёси бўйларида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилиб, 555 та техника жалб қилинди.
Ушбу тактик-ўқув машғулоти турли техноген ҳолатларда қандай ҳаракат қилишимиз лозимлигини кўрсатиш билан бирга келгусида нималарга эътибор беришимиз лозимлигини ҳам кўрсатиб қўйди.

Илғорбек КАРИМОВ,
туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи

Улашинг: