Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ИНСОН ҚАДРИ ВА МАНФААТЛАРИ УСТУВОР

ИНСОН ҚАДРИ ВА МАНФААТЛАРИ УСТУВОР

Давлат раҳбарининг БМТ-78-сессиясида сўзлаган маърузасида илгари сурилган ғоялар моҳияти.

2023 йил 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умуминсоний мунозаралари бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида сўзлаган нутқида ҳамжиҳатлик ва амалий ҳамкорлик руҳини сақлаш, умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйиш зарурлигини қайд этди.

Шунингдек давлатимиз раҳбари “Биз ҳуқуқий, дунёвий, демократик ва ижтимоий давлат бўлмиш Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини қатъий давом эттирмоқдамиз”. Мамлакатимиз “Инсон қадри ва манфаатлари учун” деган эзгу ғоя асосида демократия ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган туб ислоҳатлар йўлидан бормоқда.

Асосий қонунимизда миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча фуқароларнинг тенглиги, инсон ҳуқуқлари, сўз ва виждон эркинлиги принципларига садоқати яна бир бор тасдиқланди. Шу ҳуқуқий асосда қабул қилинган “Ўзбекистон-2030” тараққиёт стратегияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир.

Давлатимиз раҳбари ушбу сессияда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби томонидан илгари сурилган “Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимоя глобал акселератори” борасидаги ташаббусни қўллаб-қувватлади ва мазкур ташаббус доирасида тажриба алмашиш учун 2024 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти   “Ижтимоий ҳимоя, барқарор тараққиёт сари йўл”  бутунжаҳон  конференциясини юртимизда ўтказилиши бўйича таклиф этди.

Йиғилиш иштирокчиларининг эътибори мамалакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мажбурий ва болалар меҳнатига тўлиқ барҳам бериш борасида эришилган натижаларга қаратилди.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда миллионлаб инсонлар пахта теримига мажбурий равишда  жалб этилиб келинган. Ҳар йили сентябрь ойидан декабргача аҳолининг асосий қисми–ўқитувчи  ва шифокорлар, тадбиркорлар, ишчи ва хизматчилар, энг ачинарлиси мактаб ўқувчилари ва талабалар пахта теримига жалб этилар эди. Қатъий иродамиз туфайли энди буларнинг барчаси ўтмишга айланди. Халқимиз пахта қуллигидан буткул озод бўлди, деб таъкидлади давлат раҳбари.

Мажбурий меҳнатга жалб этган шахсларга нисбатан, ҳатто жиноий жавобгарликка тортилиш масаласи айтиб ўтилди.

Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги фаол иштирок этиши бугунги куннинг долзарб масаласи сифатида қайд этилди.

Миллий сиёсатимизнинг марказида турадиган энг эзгу мақсад-оилалар мустахкамлигини, аёлларимизнинг ҳуқуқий ҳимояси ва осойишта ҳаётини таъминлашдан иборат.

Мамлакатимиз “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти-хотин-қизлар” тузилмаси билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлиги таъкидланиб, биргаликдаги ташаббус сифатида аёлларнинг бунёдкорлик салохиятини рўёга чиқариш масалаларини мухокама қилиш ва тажриба алмашиш  учун келгуси йили Ўзбекистонда Осиё хотин-қизлар форумини ўтказиш таклиф қилинди.

Бугунги кунда дунё миқёсида 270 га яқин катта ва кичик давлатлар бўлса, уларнинг ичидан 193 нафардан ортиғи БМТ га аъзо давлатлар ҳисобланади, демак жуда катта ўзининг таҳлилига эга бўлган ташкилот деб айта олишимиз мумкин.

Республикамиз Президентининг сессиядаги ҳар бир берилган таклифлари нафақат сон жиҳатдан, балки сифат жиҳатдан ҳам бошқа  давлат раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

АҚШнинг энг машҳур молиявий-иқтисодий журнали “Forbes” “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ ва Марказий Осий ҳамкорлигидаги янги даврнинг архитектори” деб эълон қилди. Бу журналда айтилган фикр муҳокама қилинмайди, фақат амал қилинади. Республикамиз раҳбарининг ҳар бир айтилган фикри ҳалқаро ҳамжамият вакиллари томонидан  кўтаринки руҳ билан қабул қилинди. Бу ҳар биримизда фахр туйғусини уйғотди.

Мазкур БМТнинг Бош Ассамблеяси 78-сессиясида давлатимиз раҳбари дунёдаги манзараларни аниқ мисоллар билан кўрсатиб ўтди. Бу ташриф доирасида турли соҳадаги келишувлар ҳар бир ўзбек ҳалқини ғурурлантиради. Бу келишувларда инсониятнинг фаровонлиги учун, ҳамжиҳатлилиги учун хизмат қиладиган ташаббуслар киритилди. Ўзбекистон ўз режасини ҳалқаро миқёсида ҳамкорлик, тинчлик  ва тараққиёт йўли орқали амалга ошириш зарурлиги айтиб ўтилди.

Мазкур бўлиб ўтган сессияда давлат раҳбари ҳар бир мамлакатда бўлиб ўтаётган сиёсий вазиятларга холис бахо берди. Бу вазиятларга глобал бахо бериш учун жуда катта сиёсий тафаккур, жуда  сиёсий ирода керак. Жахон миқёсида муаммоларни ечиш бўйича конструктив таклифлар берилди.

Ўзбекистон ташқи жахон савдо ташкилотига аъзо бўлиш арафасида турибди. Қонунчилигимизни янгиламасдан жаҳон миқёсига чиқа олмаймиз, шу сабабли бу борада бир қатор қонунларимизни халқаро миқёсга мослаштириш зарурлиги илгари сурилди. Бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Р. Г. Асқаров,

Избоскан туманлараро иқтисодий

суди раиси.

 

 

 

 

Улашинг: