Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Боғчада ижро интизоми масаласи

Туманимизда 6-мактабгача таълим муассасасида “Ижро интизомини ташкил этишнинг долзарб йўналишлари ва архивга топшириладиган ҳужжатларнинг юритилиши, сақланишини такомиллаштириш” мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.

Туманлардан келган вакиллар ушбу мактабгача таълим муассасасида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.
Меҳмонлар давлат архивига топшириладиган ҳужжатларнинг рўйхати билан танишиш ва архивга топшириш тартиби ҳақида туман давлат архиви директори Ш. Мамитовнинг тавсияларини тингладилар.
Мактабгача таълим муассасасида соғлом психологик муҳитни яратиш мақсадида ташкил этилган ота-оналар почтасининг фаолияти ва афзалликлари бўйича мутахассис Г. Абдулҳамидова маълумот берди.
Тадбир давомида иштирокчилар болажонлар томонидан тайёрланган бадиий дастурни томоша қилдилар.

М. РУСТАМОВ.

Суратда: семинардан лавҳа.

Улашинг: