Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Депутатнинг Бўстон МФЙда фуқаролар билан учрашуви

Депутатнинг Бўстон МФЙда фуқаролар билан учрашуви

2024 йил 26 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов Избоскан туманидаги Бўстон МФЙ ахолиси билан юзма-юз учрашди. Бўстон МФЙда маҳалла фаоллари иштирокида мамлакатда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда амалдаги ва янги қабул қилинаётган Қонунларнинг мазмун-мохияти юзасидан суҳбат ташкил этилди.

Суҳбат давомида фуқаролар ўзларининг фикр мулохазаларини билдирдилар, яъни — маҳалла фаоллари, тадбиркорлар, отахон ва онахонлар «Бўстон» маҳалласида олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, ички кўчаларни таъмирланиши, ичимлик сувлари билан таъминланиши, қолаверса қишлоқхўжалик ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ва барча соҳаларда ижобий ишлар амалга оширилаётганлиги билан бирга амалий ечимини кутаётган ишлар ҳам борлигини ҳам айтиб ўтдилар.

«Бўстон» МФЙ худудидаги амалга оширилиши муҳим бўлган ишларни туман ҳокимлиги ҳамда мутасаддилар томонидан ўз вақтида ижрога йўналтириш чоралар белгилаб олинди.

Депутатнинг бошқа ҳудудлардаги сайловчилар билан учрашувлари ҳам мароқли ҳамда сермазмун ўтмоқдалар. Сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар олмоқдалар.

М. Мирзаабдуллаев.

Улашинг: