Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Вилоят ҳокимининг ташрифи

Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов туманимиздаги «Янги Бўстонобод» маҳалласига ташриф буюриб, аҳоли билан суҳбатлашди, ёрдамга муҳтож, кам таъминланганлар хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммоларини тинглади.

Хонадонларда бўлар экан аҳолининг яшаш шароити билан яқиндан танишди. 70 ёшдан ошган ногирон Карима опа Солиева билан суҳбат қурар экан унинг таваллуд куни эканлигини эшитиб, пул маблағи билан тақдирлади. 85 ёшни қарлишаётган Бусора Эргашеванинг битмаётган уйи қурилишига яқиндан кўмак беришини айтди. Онахоннинг музлатгичга мухтож эканлигини тинглаб, бу хонадонни замонавий музлатгич билан таъминлади. Вилоят ҳокимининг ана шундай совғалари шу маҳалла хонадонлари бекаларига ҳамда Наргиза Ҳомидова Дилноза Қувонова, Шаҳло Ибрагимова, Ойдин Абдухолисова, Зуҳра Эргашева, Обида Алимова ва бошқаларга ҳам тақдим этилди.
Шундан сўнг маҳалланинг шинам дала шийпонида вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов тадбиркорларнинг ва ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларнинг, аҳолининг мурожаатларини тинглади. Марказга автобус қатновини йўлга қўйиш, тоза ичимлик суви, тадбиркорлик учун жой ажратиш, банкдан кредит олиш масалалари бўйича бўлган мурожаатларнинг аксарияти ўз ўрнида ҳал этилди ёки бажариши керак бўлган масъулларга юклатилиб, қисқа муддатда жавоблари берилиши назоратга олинди.
—21-умумтаълим мактабида вилоят ва туман кўп тармоқли ҳамда тиббиёт марказларининг, болалар тиббий марказларининг шифокорлари, ўрта тиббиёт ходимлари иштирокида 2000 нафарга яқин фуқаро бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.-дейди туман марказий шифохонаси бош шифокорининг ўринбосари Алишер Сулаймонов.- Уларга зарур маслаҳатлар билан бирга вилоят ҳамда туман шифохоналарида даволанишлари учун йўлланмалар берилди. Вилоят ва туман «Саломатлик маркази» шифокорлари аҳоли ўртасида тарғибот ўтказдилар.
Қишлоқ аҳли, мунис онахонлар ва отахонлар кўрсатилаётган ана шундай ғамхўрликлар, тинч ва осуда ҳаётимиз, гўзаллашиб бораётган юртимиз равнақи йўлида фидокорлик билан ишлаётган Давлатимиз раҳбарини, вилоятимиз ва туманимиз ҳокимларини қўл очиб дуо қилдилар.

М. Мирзаабдуллаев.
М. Рустамов олган сурат.

Улашинг: