#СЎРАГАН ЭДИНГИЗ!
АВТОМАШИНАДА НУҚСОН БЎЛСА…
-Мен автосалондан яқинда “Кобальт” русумли автомашинани сотиб олдим, лекин автомашинани бошқарув ва иситиш тизимида бир нечта техник нуқсонлар мавжудлиги маълум бўлди. Мен автосалондан шундай русумли бошқа автомашинани алмаштиришни талаб қилсам бўладими ва бу талаб қанча муддат ичида бажарилиши керак?
-“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 13-14-моддаларига мувофиқ -Янги автомашинани кафолат муддати мобайнида алмаштириш, кузов ёки камида иккита агрегатни алмаштириш зарур бўлган тақдирда, эксперт комиссияси қарорига кўра амалга оширилади.
-Нуқсонлари бўлган автомашинани сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан алмаштириш (агар талаб берилган пайтда шунга ўхшаш автомашина бор бўлса) 7 кун муддатда, сифатни қўшимча равишда текшириш зарур бўлганда эса автомашина эгаси томонидан талаб берилган кундан бошлаб 20 кун ичида амалга оширилади.
Автомашинани алмаштириш муддатлари эксперт комиссияси қарори қабул қилинган санадан бошлаб ҳисобланади. -Шунга ўхшаш автомашина мавжуд бўлмаганда сотиб олувчининг нуқсонли автомашинани алмаштириш тўғрисидаги талаби эътироз берилган пайтдан бошлаб бир ой ичида қондирилиши керак.
Ш. Абдурахмонов,
Избоскан тумани адлия бўлими бошлиғи