Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари

2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари

“Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–348-сон, 19.11.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

Туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан

7 фоизгача етказиш;

Чет эллик туристларнинг йиллик сонини амалдаги 10 млндан 20 млнгача етказиш.

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси туризм соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

2026–2028 йилларда қуйидаги лойиҳа ва чора-тадбирлар амалга оширилади:

Самарқанд шаҳридаги энг муҳим тарихий объектларни боғловчи 6,6 км узунликдаги туристик маршрутни ташкил этиш бўйича “Самарқанднинг мерос йўли” лойиҳаси;

Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасини жаҳонда ягона бўлган иммерсив ва “ақлли” музей-шаҳарга айлантириш.

Алихонов Санжарбек Абдуллажонович,

Избоскан туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти

Улашинг: