Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ҚОНУНБУЗАРЛАРГА ЖАЗО МУҚАРРАР

ҚОНУНБУЗАРЛАРГА ЖАЗО МУҚАРРАР

Туман прокуратураси томонидан Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2025 йилдаги “Пахта ҳом ашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-7-сонли Фармони ижроси бўйича ўтказилган назорат тадбирларида 2025 йил ҳосили учун туманда 6 500 гектар ер майдонларига янгича усулда чигит экилиб, ушбу режа тумандаги фермер хўжаликлари томонидан 100 %га бажарилди.

Бироқ, туманда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда фермер хўжаликлари томонидан бир қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 8 та ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилди.

Мисол учун, фуқаро Б.Қ 2025 йил ноябрь ойларида Избоскан туманида жойлашган “А. А.” МЧЖ балансида бўлган ер майдони 172-контурдаги 72 балл банитетли қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ва суғориладиган 0,004 га ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан эгаллаб, ер майдонининг 0,40 кв. метр қисмига ноқонуний равишда қурилиш қилиб олиб, давлат манфаатларига 4.489.906 сўм зарар етказган.

Суднинг тегишли хукми билан Б.Қ. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 2291-моддасининг 2-қисми билан айбли деб топилиб,  базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 (ўттиз) баравари миқдорида, яъни 12.360.000 (ўн икки миллион уч юз олмиш минг) сўм жарима жазоси тайинланди.  

Избоскан тумани «Бозорбоши» массивидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 168-контуридаги унумдорлиги 72 балл бонитетни ташкил қилувчи 0,004 га суғориладиган ер майдони Ер кодексининг
91-моддасига мувофиқ «А. А.» МЧЖга ёки давлат захирасига қайтариб олиш мажбурияти Избоскан туман ҳокимлиги зиммасига юклатилди.

Бундан ташқари, фуқаро И.К. 2017 йилдан буён тумандаги фермер хўжаликларидан бирида раҳбар лавозимида ишлаб келиб, туман ҳокимининг 16.07.2019 йилдаги 2194-қ-сонли қарори билан “А.Т.” массивидаги 45,40 гектар (42,80 га экин ерлари, 0,30 га тутзорлар, 2,30 га сув ости ерлари;) пахта-ғаллачилик йўналишида ажратилганлигидан ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 95-сонли қарори билан пахта хом-ашёси етиштиришда томчилатиб ва дискрет суғориш технологияларини жорий этишда субсидия маблағлари берилишидан ғаразли ва бошқа паст ниятларда фойдаланишни мақсад қилган ва “Агробанк” АТБ Избоскан филиалига 27.02.2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2024 йилдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ташкил қилинган “suvkredit.uz” тизими орқали 20 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш учун имтиёзли шартлар асосида 500,0 млн сўм миқдорда кредит олиш учун ариза билан мурожаат қилган. 27.02.2024 йилдаги 4-сонли кредит шартномасига асосан “AGRO TEXNO DRIP” МЧЖ ҳисоб-рақамига банк ресурс маблағларидан 260,0 млн сўм ҳамда 240,0 млн сўм субсидия маблағларини ўтказилишига эришиб, эвазига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиб, юқоридаги 23.01.2021 йилдаги қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 37-бандидаги сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий қилишда давлат бюджетидан субсидия олган талабгорлар сувни тежайдиган суғориш тизимидан 5 йилдан кам бўлмаган муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишлари кўрсатилган талабларига риоя қилмасдан, мансаб мавқеидан фойдаланиб, субсидия ва кредит маблағлари эвазига ўрнатилган сув тежовчи технологияларни бир қисмини 2024 йилнинг октябрь ойида сотиб юбориб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, 303 млн. 244 минг 290 сўм маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Н.Н. 2024 йил баҳор ойларида Избоскан тумани “А.Т.” массивида жойлашган фермер хўжаликларининг бири балансида бўлган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ва суғориладиган ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан эгаллаб, ер майдонининг 20 кв. метр қисмига ноқонуний равишда қурилиш қилиб, давлат манфаатларига 2.544.280 сўм зарар етказганлиги учун ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 2291-моддасининг
2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Юқорида келтирилганлардан хулоса қилиш мумкинки, туманимиз бедарвоза эмас. Ҳар бир қилинган қинғир ишнинг албатта қийиғи чиқиб, уни содир этувчиларга жазо муқаррар. Буни унутмаслик зарур.

К.А.Парпиев,

Вилоят прокуратураси Аграр ва озик-овкат сохаларини ривожлантиришга оид конунчилик ижроси булим прокурори

Ж.А.Азизов,

Туман прокурорининг ёрдамчиси

 

Улашинг: