Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Рақамли оламнинг пенсиянгизга қандай таъсири бор ?

Рақамли оламнинг пенсиянгизга қандай таъсири бор ?

Бугунги кунда Пенсия жамғармаси фуқароларга пенсия тайинлашда барча маълумотларни тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олмоқда.

Шахснинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари тўлиқ рақамлаштирилган бўлса, пенсия ёшига тўлганда ёки ногиронлик гуруҳи белгиланганда муаммосиз пенсия тайинланмоқда.

Аксинча, фуқаро ишлаган ташкилот, корхона ва муассасалар қонунчиликка мувофиқ ходимнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган маълумотларини (меҳнат стажи, иш ҳақи ва бошқалар) my.mehnat.uz тизимига киритмаган тақдирда пенсия тайинлаш вақти келганда “иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар” чиқмаслиги мумкин. Бу ҳолат  пенсия миқдори оз бўлишига ёки пенсия тайинланмаслигига таъсир қилиши мумкин.

Бундай ҳолатга тушмаслик учун расмий меҳнат фаолияти юритаётган барча фуқароларимиздан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларга эътиборли бўлган ҳолда, иш берувчиларидан барча маълумотларини my.mehnat.uz тизимига киритиб рақамлаштириб қўйишларини ҳамда расимй равишда иш ҳақи тўлашларини сўраши кераклигини маслаҳат берамиз.

Иш стажи ва иш ҳақингиз тўғрисидаги маълумотларингизни рақамлашганлик ҳолатини доимий текшириб боринг.

Маълумотларингиз рақамлашганлик ҳолатини my.gov.uz портали орқали мустақил текширишингиз мумкин.

Ишламаётган фуқароларнинг меҳнат дафтарчаларидаги маълумотлар рақамлаштирилмаган бўлса, яшаш ҳудудларидаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилган ҳолда, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириб олишлари мумкин.

Ушбу хизматлар мутлақо бепул.

  Г.Каримова,

Пенсия жамғармасининг Избоскан туман бўлими бош мутахассиси 

Улашинг: