Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Огоҳ бўлинг!

⚠️ Ҳурматли юртдошлар! Огоҳ бўлинг!

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори номидан Телеграм мессенжерида сохта аккаунтлар очилгани ва улар орқали турли шубҳали хабарлар юборилаётгани кузатилмоқда.

❗️ Шу муносабат билан, Сизлардан огоҳ бўлишингизни сўраймиз!

Агар Сизга Пенсия жамғармаси раҳбарияти вакилларидан бирининг исми-шарифи ва сурати туширилган нотаниш профиллардан турли хабарлар келса:

🚫 Асло ишонманг ва жавоб берманг. Ушбу профилни дарҳол блокланг ва “спам” тугмасини босинг.

✅ Барча ишончли ва расмий маълумотлар Пенсия жамғармасининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.

Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
[25.08.2026 10:41] Стпт: Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси Улугнор туман булим бошлиги :-  Х.Абдужабборов.

Улашинг: