Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Туманимиз ҳокимининг ўқувчи ёшлар билан учрашуви

Бугунги кунда мамлакатимизда хусусан, ўқувчи ёшлар билан очиқ руҳдаги мулоқотлар ташкил этилаётгани навқирон авлоднинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу мақсадда, жорий йилнинг 15 февралида туманимиз ҳокими С. Исмоилов болалар ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида умумтаълим мактабларида таълим олаётган 11- синф ўқувчилари билан навбатдаги учрашувини ўтказди. 3042 нафар битирувчи ўқувчилар билан ўтган учрашув ўзгача руҳда бўлди. Унда туман ҳокими ўқувчиларни қайси олий ўқув юртларига киришлари билан қизиқиб, бунинг учун тинимсиз ўқиб билимларини оширишлари ҳақида сўзлади.
У ўз сўзида жорий йилда ўқув юртларига киролмаган ёшлар учун туманимизда 3,5 мингта иш ўрни квоталари мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтди. Тадбирга таклиф этилган Андижон давлат университетидан Р. Муллажонов, Андижон давлат тиббиёт институтидан С. Салоҳиддинов, Андижон давлат машинасозлик институтидан А. Эрматов каби проректорлар маъруза қилишиб, жорий ўқув йилида ўқишга кирувчилар учун яратиладиган шароитлар ва қулайлик­лар, мутахассислик­лар тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериб ўтдилар. Мулоқот давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

М. РУСТАМОВ.
Суратда: тадбирдан лавҳа.

Улашинг: