Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Янги Ўзбекистон, янги сайловлар ва янги маҳаллалар

Наврўзбек ЮСУПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик инс­титутлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси:

-Бугунги ечими топиш зарур, ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлган вазифалардан бири—маҳалла тизимини такомиллаштириш, тинч­лик-осойишталигини мустаҳ­камлаш, жиноятчилик ва турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларидир. Зотан ҳар бир қадам, у қандай бўлишидан қатъий назар маҳалладан бошланади.
Давлатимиз раҳбари ўтказган йиғилишда кўплаб фуқаролар йиғинлари ўз жойига эга эмаслиги ёки турли ташкилот ва муассасалар, тадбиркорларга тегишли биноларда жойлашганлиги, айримлари авария ҳолатида эканлиги айтиб ўтилди. Шунинг билан бирга маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари учун коммунал тўловларни тўлаш муаммолари, бу бўйича мақбул ва ягона тартиб ишлаб чиқилмаганлиги таъкидланди.
Президентимиз мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, бу тизимни янада ривожлантириш, шу кун талаблари даражасида фаолият олиб боришини таъминлаш мақсадида Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш ғоясини илгари сурди ва ушбу йўналишдаги вазифалар аниқ белгилаб берилди. Шубҳасиз янги вазирлик мамлакатимизда ўзининг самарали механизми орқали барча жабҳада , яъни ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тинчликни сақлаш, аҳолининг осуда яшашини кафолатлашда тизимли ишларни амалга оширади. Хотин-қизлар билан ишлашга устувор аҳамият қаратилади, уларнинг муаммолари ўрганилади, жамиятда фаол бўлишларига кенг имкониятлар яратилади. Бу албатта, опа-сингилларимизнинг жамиятдаги, оиладаги мавқеи­ни мустаҳкамлаш, илғор ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутади.

Улашинг: