Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш эл юрт фаровонлигининг гаровидир

Маълумки жахонда юз бераётган воқеалар, ўзгаришлар дунё иқтисодиётига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Айниқса, ривожланган мамлакатларда коронавирус тарқалиши иқтисодиёт сохаларига салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда. Бугунги долзарб шароитда, давлатимиз рахбари бошчилигида иқтисодиётимизнинг барқарорлигини сақлаб қолиш борасида кўплаб ижобий ишлар ва ислохотлар ўтказиб келинмоқда. Иқтисодиёт тармоқларини яна жонлантириш, тўхтаб қолган корхоналарни тез фурсатларда тиклаш, уларга сезиларли амалий ёрдамлар кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб амалиётга тадбиқ этилмоқда. Бу эса эл-юрт тинчлиги ва фаровонлигининг дастури ечими хисобланади. Барча сохаларда барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолишга харакат қилинмоқда. Масалан саноат сохасида 2020 йилда январь-июль ойлари давомида жами                               393,5 млрд.сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 147,5 фоизни ташкил этмоқда. Аҳоли жон бошига саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 1657,5 минг сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 144,5 фоизга ортди. Шунингдек халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариши 117,2 млрд сўмга бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 90 фоизни ташкил қилди. Аҳоли жон бошига ҳалқ истеъмол моллари хажми 493,7 минг сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 88,2 фоизни ташкил қилди. Бунга сабаб пандемия даври халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш кўрсаткичларига хам ўз таъсирини кўрсатди. Қурилиш соҳаларида туманимизда 2020 йил январь-июль ойларида қурилиш хажми 76,3 млрд.сўмга тенг бўлиб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 75,2 фоизни ташкил этди. Бунга сабаб пандемия даврида қурилиш сохасидаги корхоналарнинг айримлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган. Лекин республика комиссия қарорларига мувофиқ жорий 15 августдан корхоналар ўз фаолиятини тиклади. Хизмат кўрсатиш сохаси бўйича 2020 йил январь-июль ойларида жами хизматлар хажми 233,2 млрд.сўмга етиб ўтган йилга нисбатан 102,1 фоизга ўсиш суръати сақлаб қолинмоқда. Чакана савдо ва умумий овқатланиш сохасини олиб қаралганда 2020 йил январь-июль ойларида жами чакана товар айланмаси хажми 210,8 млрд.сўм бўлиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 93,3 фоиз бўлди. Бунга сабаб пандемия даврида айрим турдаги махсулотларни сотиш таъқиқланган эди. Бироқ республика комиссия қарорларига мувофиқ жорий 15 августдан бошлаб барча турдаги исътемол товарлар билан савдо фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди.

 Х.Режабов,

Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи

Улашинг: