Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Аҳолини рўйхатга олиш ишлари долзарб вазифа

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилиши белгиланди. Жахон амалиётида аҳолини рўйхатга олиш 10 йилда бир маротаба ўтказилишини хисобга олганда мустақиллигимиздан кейин Ўзбекистон Республикасида илк бор аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилиши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни белгиланди. Республикамизнинг бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларида аҳолини рўйхатга олиш ишларини белгиланган муддатдан олдинроқ ўтказиш бўйича республика комиссиясига 2022 йил 1 мартга қадар таклифлар киритилиши белгилаб олинди. 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш, таркибини тасдиқлаш ҳамда уларни ўқитиш, аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши, шунингдек рўйхатга олиш варақларини сақлаш учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинчалик биноларни бепул ажратилиши лозимлиги, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида зарур бўладиган транспорт ва алоқа воситалари ажратилишини таъминланиши белгилаб олинди.

Хўш, аҳолини рўйхатга олиш нима беради? Бу сохада қуйидагиларга эришиш мумкин:

  • Ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимида яъни, вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча ва қишлоқлардаги аниқ аҳоли сони;
  • Республикани иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришда соҳалар бўйича манзилли дастурларнинг тайёрланиши;
  • Жон бошига ялпи ҳудудий ва ялпи ички махсулот ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни шакллантириш;
  • Илмий изланишларда фойдаланиш;
  • Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича индикаторларнинг шаклланиши;
  • Халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини янада ошириш;
  • Барча даражадаги демографик ҳолатлар яъни, аҳолининг ёши, жинси, миллати, кам сонли аҳолиси бор миллатлар, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари;
  • Ҳозирги демографиянинг аниқ ҳисоби ва келажакдаги прогнози;
  • Республика, вилоят ва туман даражасидаги бюджетларнинг аниқ шакллантирилиши;
  • Туман, шаҳар, вилоят ва республикада уй-жойга бўлган эхтёжни аниқлаш;
  • Хорижий инвесторлар фойдаланиши учун;
  • Узоқ ва чегарадош ҳамда чегарадан ташқари ҳудудлар аҳоли маълумотларини аниқ ҳисобини шаклланиши.

Хурматли туманимиз фуқаролари 2022 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларида фаол иштирок этинг!

 

Х.Режабов,

Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи

Улашинг: