Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ИЗБОСКАН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

       12 октябрь 2020 й.                                          №40/16-06                                                           Избоскан т.

 

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўқув таълим тарбия жараёнларини бошлаш бўйича сўровномалар натижалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси коронавируснинг кириб келиши ва олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг жорий йилнинг 31 августдаги 45-сонли йиғилиш баёни ижросини ижросини таъминлаш мақсадида, 14 сентябрь ҳамда 2 октябрь кунлари давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўқув таълим тарбия жараённи бошлаш бўйича ташкилот педагоглари ва Кузатув Кенгаш аъзолари билан биргаликда ота-оналар орасида сўровномалар ўтказилди. Ўтказилган сўровномаларга асосан қуйидагилар маълум бўлди.

Жумладан, Избоскан туманида 47 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд булиб, жами тарбияланувчилар сони 7146 нафарни ташкил килади.

Сўровномада ота-оналарнинг 7096 нафари (99,3%) иштирок этдилар. Сўровнома натижаларига кўра давлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини октябрь ойидан анъанавий шаклда тиклашини истаб 3846 нафар (54%)ни, машғулотларни онлайн тарзда ўтказилишини сўраб 1844 нафар (26%), пандемиядан сўнг бошланиши истагини билдирганлар 1406 нафар (24%) ни ташкил қилади.

Вирусдан сақланишда фарзандини антисептик воситалардан фойдаланишига 3846 нафар (100%) ота-оналар розилигини билдирдилар.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, туман мактабгача таълим бўлими мудири Н.Кобилованинг 2020 йил 7-10 сентябрь кунлари ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 2020 йил 26 окябрдан 2-,3-,5-,6-,8-,9-,10-,11-,12-,13-,14-,16-,18, 19-, 21-, 22-, 25-, 27-. 28-, 30-, 31-, 32-. 34-, 37-, 39-, 41-, 42-, 43-, 45-, 46-, 47-, 50, 51-давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўқув машғулотларини карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил этилишига юзасидан ҳисоботини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат ҳокимияги тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан Ҳалк депутатлари Избоскан туман Кенгаши

 V.ҚАРОР ҚИЛАДИ

  1. Избоскан тумани туман мактабгача таълим бўлими мудири Н.Кабулованинг “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўқув жараёнларини бошлаш бўйича 2020 йил 7-10 сентябрь кунлари ўтказилган сўровномалар натижаларига асосан 2020 йил 26 октябрь кунидан 2-,3-,5-,6-,8-,9-,10-,11-,12-,13-,14-,16-,18, 19-, 21-, 22-, 25-, 27-. 28-, 30-, 31-, 32-. 34-, 37-, 39-, 41-, 42-, 43-, 45-, 46-, 47-, 50, 51-давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўқув машғулотларини карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил этилиши юзасидан” ҳисоботи маъқуллансин.
  2. Ушбу қарор бир иш куни мобайнида Ҳалқ депутатлари вилоят Кенгашига юборилсин.
  3. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий сайтида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ҳалқ депутатлари Избоскан туман Кенгашининг Ижтимоий маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Абдукаримов Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Н.Кобилова зиммаларига юклатилсин.

 

Ҳалқ депутатлари Избоскан

туман Кенгаши раиси:                                                  С.Исмоилов

Улашинг: