Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Кичик бизнес субъектлари вакиллари диққатига!

Дунё бўйича тарқалаётган коронавирус пандемияси мамлакатимизда макроиқтисодий ҳамда ижтимоий-иқтисодий жараёнларга ўз таъсирини ўтказаётганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  20 февралдаги “2020 йил учун Давлат статистика ишлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 105-сон қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил
13 апрелдаги 24-сонли буйруғига асосан тасдиқланган вақтинчалик тартиблар бажарилишини самарали ташкил этиш, иқтисодиёт тармоқлари статистикаси (саноат, хизмат кўрсатиш, савдо ва қурилиш) томонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятининг ҳамда нархлар статистикаси кўрсаткичларини сифатли баҳолаш ва аниқлаш ташкил этилган. Тартибга кўра худудларда давлат рўйхатидан ўтган бирча кичик бизнес субъектларининг 80 фоизини қамраб олган холда туман статистика бўлимлари томонидан ойма-ой танланма сўров (телефон, телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда) ўтказилмоқда. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари якуни билан ишлаб чиқариш ҳажмлари кузатув асосида мониторинг қилинганда, бир қатор корхоналар ташкил этилганидан буён иш хажмларини бажармай келаётганлиги ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кам хажмлар бажариб келганлиги кузатилган.

Мисол учун

“OLIY XIZMAT” масъулияти чекланган жамияти мебель ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғилланиб, пандемия даврида фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги оқибатида бир қанча ташкилот ва муассасалари билан шартномалар имзолаш ишлари кечиктирганлиги сабабли 2020 йил январь-октябрь ойлари давомида умуман ишлаб чиқариш хажмларини бажармаётганлиги кузатилди. Шунингдек “OLTIN IP TEX” масъулияти чекланган жамияти трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, 2019 йилда Жалалқудуқ туманида ижарада бўлиб фаолият кўрсатган. Бироқ ижарачи корхона билан келишув хал этилмаганлиги сабабли фаолияти бутунлай тўхтатилган. Кўплаб кичик бизнес субъектлари пандемиядан сўнг молиявий ҳолатини сақлаб қола олмай ўз фаолиятларини тўхтатишга мажбур бўлганлар.

Шу каби холатларни бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида хар бир субъектни ҳолатини ўрганиш хамда юзага келган муаммоларини бартараф қилиб бориш лозим бўлади.

Хурматли кичик бизнес субъектлари вакиллари Сиздан сўралаётган маълумотлар фақат статистик мақсадлар учун фойдаланилади. Давлат статистика ҳисоботлари ва кузатувларига эътиборли бўлишингизни сўраймиз!

Х. Режабов,

Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи.

Улашинг: