Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Избоскан тумани 2020 йил 25 ноябрь кунидан 25 декабрь кунига қадар “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги”ни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг” 2020 йил 20 ноябрдаги 26-сон баёни талаблари ижросини ҳамда 2020-2021 йиллар куз қиш мавсумида вилоят ҳудудида фавқулодда вазиятлар профилактикасини таъминлаш юзасидан 2020 йил
25 ноябрь кунидан 25 декабрь кунига қадар “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги”ни чора-тадбирларини ташкил этиш ва амалга оширириш мақсадида

 

Б У Ю Р А М А Н:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳуқумат комиссияси йиғилишининг” 2020 йил 20 ноябрдаги 26-сон баёни раҳбарлик
    ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Избоскан туманида 2020 йил 25 ноябрь кунидан 25 декабрь кунига қадар “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” ўтказилсин.
  3. “Туман ҳудудида куз-қиш мавсумида фавқулодда вазиятлар профилактикасини ташкил этиш ҳамда 2020 йилнинг 25 ноябрь — 25 декабрь кунлари “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси” 1-иловага ва ойлик давомида Избоскан туманида ҳамкорликдаги махсус тактик ўқув машқларини ўтказиш жадвали мувофиқ тасдиқлансин ҳамда ўз вақтида сифатли ва самарали бажарилиши таъминлансин.
  4. 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги”нинг асосий ғояси этиб, қуйидагилар белгилансин:

— туман аҳолисининг барча қатламлари ўртасида фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш ва уларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича кенг кўламдаги тарғибот-ташвиқот ҳамда ўқитиш-тайёрлаш тадбирларини ўтказиш;

— куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига аҳолининг барча қатламларини, корхона, ташкилот, идора ва муассасаларнинг ишчи-хизматчилари ҳамда раҳбар ходимларини жалб қилиш;

— туман аҳолисини табиий ва ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғин ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ҳавф манбааси ва омилларини бартараф этиш юзасидан туманнинг масъул хизматлари куч ва воситалари ҳамкорлигидаги тадбирларни ўтказиш;

туманимиз аҳолисининг соғлиғи ва ҳаётини сақлаш ҳамда уларнинг осойишта ҳаёт тарзини таъминлаш.

  1. туман ҳокимлиги, ташкилот, идора, корхона, муассаса
    ва объектлар томонидан “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги”ни ўтказиш даврида қуйидаги тадбирлар бажарилсин:

3 кун муддатда туман марказига, аҳоли кўп тўпланадиган жойларга, ташкилот, идора, корхона ва муассасаларга ойлик ўтказилиши тўғрисидаги баннер ва плакатлар ўрнатилсин;

йўловчи ташиш транспортларига куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишга оид эслатмалар ўрнатилиши ташкил этилсин;

аҳолининг барча қатламлари ўртасида фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш ва куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича кенг кўламдаги тарғибот-ташвиқот ҳамда ўқитиш-тайёрлаш тадбирлари ўтказилсин;

туман ҳудудидаги мунтазам заҳарланиш ва чақнашлар содир бўлаётган ёки хавфи мавжуд ҳудудлар белгилаб олинсин ва режа асосида ўқув семинарлари ўтказиш ташкиллаштирилсин.

  1. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи в,в,б (У.Хакимов), “Ҳудудгаз” Избоскан газ таъминоти филиали (И.Мамасидиқов):

туманда “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” ўтказилаётганлиги ҳамда табиий ва ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олишни тарғиб қилувчи баннер ва плакатлар ўрнатилсин;

табиий ва ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олишни тарғиб қилувчи эслатмалар ва плакатлар чоп этиш ҳамда тарқатилиши таъминлансин;

аҳоли гавжум жойлар (шохбекат, жамоат транспортлари ва бекатлари)га ўтказилаётган ойлик юзасидан тегишли плакат ва эслатмалар ўрнатилсин.

  1. “Ҳудудгаз” Избоскан газ таъминоти филиали (И.Мамасидиқов),
    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (М.Кенжаев)

аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларидаги газ ва иситиш жихозлари, дудбўронлари ва вентилияция тизимларининг иситиш мавсумидан олдин техник кўрикдан тўлиқ ўтказилиши таъминлансин ва мавсум давомида назоратга олинсин;

табиий ва суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланиш, дудбўрон
ва мўриконларни қуришда хавфсизлик қоидалари ва улардан тўғри фойдаланиш тартиби бўйича аҳоли хонадонларида (уйма-уй юриш усулида) тушунтириш-тарғибот ишлари мунтазам ўтказиб борилсин;

аҳоли учун таъсирчан видео ва радио роликлар ишлаб чиқилсин
ҳамда оммабоп вақтларда мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари орқали эфирга узатилиши ташкил этилсин.

  1. Соғлиқни сақлаш бўлими (Х.Ўтанов) ва Санитария эпидемиология осойишталиги маркази (В.Қодиров)га:

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида туманнинг барча озиқ-овқат, деҳқон бозорлари ҳамда маҳалла гузарлари ва оммавий одамлар йиғиладиган жойларда сифатсиз ва тез айнувчан (салатлар, калла ва қорин, ширинликлар, турли тузламалар) махсулотлар сотилишини олдини олиш бўйича кенг қамровли профилактик чора-тадбирлар амалга оширилсин;

оммавий овқатдан заҳарланиш ва ботулизмдан сақланишни тарғиб қилувчи эслатмалар, буклетлар, плакат ва баннерлар ишлаб чиқилиши
ҳамда жойларда тарқатилиши ташкил этилсин;

аҳоли учун таъсирчан видео ва радио роликлар ишлаб чиқилсин ҳамда оммабоп вақтларда мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари орқали эфирга узатилиши ташкил этилсин.

  1. Тумандаги олий таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва ҳалқ таълими муассасалари томонидан:

“Ҳаёт хавфсизлиги асослари” дастури асосида табиий газ ва бошқа альтернатив ёқилғи турларидан, иситиш печларидан ва жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш юзасидан барча таълим муассасаларида қўшимча интеграллашган дарслар ўтилиши таъминлансин;

мактаб, мактабгача таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув юртларида “Табиий ва ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш” мавзусида семинарлар ўтказилсин;

барча муассасаларда “Табиий ва ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш ойлиги” ўтказилаётганлиги ҳақида баннер ва плакатлар ўрнатилсин.

  1. Туман Давлат Солиқ, Фавқулодда вазиятлар бўлими
    ва туман Дехқон бозор билан ҳамкорликда туман ҳудудидаги барча буюм ва деҳқон бозорларида ноқонуний, сертификатга эга бўлмаган, давлат стандартларидан ўтмаган қўлбола усулда тайёрланган электр ва иситиш жиҳозлари сотилишини таъқиқлаш юзасидан рейдлар ўтказилсин.
  2. Избоскан тумани Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан:

маҳалла фуқаролар йиғинлари раҳбар-ҳодимлари, фаоллари
ва жамоатчилик вакиллари аҳолининг барча қатламлари ўртасида фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш ва уларнинг олдини олиш бўйича кенг қўламдаги тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказсин;

маҳалла фуқаролар йиғинлари идораларида фуқаро муҳофазаси ўқув маслаҳатхоналари ташкил этилиши, кўргазмали ўқув қўлланмалар билан жиҳозланиши таъминлансин.

  1. Туман “Пахтакор” газетаси (М.Мирзаабдулаев) “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги”ни ўтказилиши оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши тавсия этилсин.
  2. туман ташкилот, идора, корхона ва муассасалар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари томонидан ойликнинг ҳар
    10 кунида амалга оширилган ишлар бўйича туман ҳокимлигига ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бшлимига ҳисобот ва фотоальбомлар тақдим этиб борилсин.
  3. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи в,в,б (У.Хакимов) “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги”ни ўтказиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни ташкил этиш ва бажариш юзасидан умумлаштирилган маълумотлар ҳамда ойлик давомида сусткашлик
    ва масъулиятсизлик билан фавқулодда вазиятлар содир бўлишига йўл қўйган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши бўйича таклифлар киритиб борилсин.
  4. Буйруқ ўрнатилган тартибда барча ижрочиларга етказилсин.
  5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И.Солиев ва Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи в,в,б У.Хакимовлар зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими

Фуқаро муҳофазаси бошлиғи                                  С.Исмоилов

Улашинг: