Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ТАКТИК ЎҚУВ-МАШҒУЛОТ

Избоскан тумани МЧЖ шаклидаги “SKORTON TEKSTIL” Қўшма корхонасида хавфсизликни таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг, ёнғинларнинг олдини олиш, улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш мақсадида, ФВДқТ хизматлари билан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Туман хокими-Фуқаро мухофазаси бошлиғининг 2020 йил 24 ноябрь кунги 10-ФМ-сонли буйруғига асосан 25 ноябрь кунидан
25 декабрь кунига қадар “Аҳоли ва ҳудудларни Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилиб, 2020 йил 9 декабрь куни Избоскан тумани МЧЖ шаклидаги “SKORTON TEKSTIL” Қўшма корхонасида “Аҳолини табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш, ёнғинларнинг олдини олиш,  улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш” мавзусида ФВДқТ хизматлари билан ҳамкорликдаги тактик-махсус ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг табиий ва техноген, экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда, уни бартараф этиш чора-тадбирларини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш борасидаги билимлари, кўникмаларни ва амалий ҳаракатларини такомиллаштириш ўқув машқининг асосий мақсади этиб белгиланди.

Биринчи босқич фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбарлари таркибини ҳамда ФВДқТ хизматларига ва ФМ тузилмаларига хабар бериш ҳамда уларни йиғиш, уларни махсус асбоб-анжомлар билан таъминланганлигини текшириш, саф кўригини ўтказиш ва вазифалар қўйиш билан ўтди.

Иккинчи босқичда Избоскан тумани МЧЖ шаклидаги “SKORTON TEKSTIL” Қўшма корхонасида “Аҳолини табиий ва техноген тусдаги фақулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш, ёнғинларни олдини олиш  улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш”да ФВДқТ хизматлари, ФМ тузилмаларини ҳаракатлари кўрилди.

Учинчибосқичда ФВДқТ хизматлари, ФМ тузилмаларининг ҳаракатлари кўрилди, жабрланганларни қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, СЭОМ хизмати ходимлари томонидан дезинфекция қилиш, ҳудуддаги ичимлик сувларидан намуна олиб таркибини текшириш ишларини, электр тармоғи ходимлари томонидан носоз ва яроқсиз бўлиб қолган электр симларини янгилаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди, туман газ ходимлари томонидан газ балонларини техник кўрикдан ўтказиш ва фойдаланиш қоидалари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди, амалий синовдан ўтказиб кўрилди.

Ўқув машқида Избоскан тумани МЧЖ шаклидаги “SKORTON TEKSTIL” Қўшма корхонасида ўтказилган махсус тактик-ўқув машғулотида туман хокимлигидан 2 нафар шахсий таркиб, ФВБдан  2 техника 9 нафари шахсий таркиб, туман ИИБдан 4 нафар шахсий таркиб 1 та техника, Миллий гвардия 1 та техника 4 нафар шахсий таркиб, туман Газ корхонасидан 4 нафар шахсий таркиб 1 та техника, туман Электр тармоқлари корхонасидан 5 нафар шахсий таркиб 1 та техника, туман ДСЭОМ 5 нафар шахсий таркиб 1 та техника, Тиббиёт хизматидан 3 нафар шахсий таркиб 1 та техника, туман Алоқа бўлимидан 3 нафар шахсий таркиб 1 та техника, Сувоқава бўлимидан 5 нафар шахсий таркиб 1 та техника, Дон қабул қилиш шахобчасидан 4 нафар шахсий таркиб, Архитектура бўлимидан 2 нафар шахсий таркиб 1 та техника, Ирригация бўлимидан 2 нафар шахсий таркиб, Туман Экология бўлимидан 2 нафар шахсий таркиб, Тозахудуд ДУКдан 3 нафар шахсий таркиб 1 та техника,  “Ватанпарвар” ташкилотидан 2 нафар шахсий таркиб 1 та техника, туман “Ободонлаштириш” бошқармасидан 4 нафар шахсий таркиб 1 та техника, Агрокимё химоя ХАЖдан 3 нафар шахсий таркиб 1 та техника, Марказий Трактор паркидан 2 нафар шахсий таркиб, Қизил ярим ой жамиятидан 4 нафар шахсий таркиб, жами: 72 нафар раҳбар ходимлар иштирок этди ва 15 та техника воситаларидан фойдаланилди.

 

И.М.Каримов

Избоскан тумани ФВБ ФВДТ ва ФМ

бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант                           

                                                             

 

 

Улашинг: