Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ис газидан заҳарланишдан сақланинг

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
1 ноябрдаги  “Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан  фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 901-сонли қарори хамда туман ҳокими-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 24 ноябрь кунидаги
2020 йил 25 ноябрь кунидан 25 декабрь кунига қадар “Аҳоли ва худудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги тўғрисида»ги
10-ФМ-сонли буйруғи талабларини ижросини таъминлаш мақсадида, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳамда туман ҳокимлиги  вакиллари, ўзини-ўзи бошқариш органлари, газ ва электр идора ходимлари ҳамда бошқа ташкилот идора ходимларини кенг жалб этган ҳолда, юқори савияда ўтказилиши юзасидан ҳар куни эрталабда йиғилиш ўтказилмоқда. Йиғилишларда секторлар бўйича аҳоли яшаш хонадонларида Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш ва  содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида керакли топшириқлар ва кўрсатмалар бериб борилмоқда.

Тузилган ишчи гуруҳ аҳоли яшаш хонадонларида уйма уй юриб хонадонлар эгаларига, ёниб турган газ ва электр жиҳозларини назоратсиз қолдирмаслик, носоз ва қўлбола усулда ясалган электр ва газ мосламаларидан асло фойдаланмаслик, газ горелкаси ва печкалар устида кир қуритмаслик, газни резина шланг орқали улаб ишлатмаслик, печка ва ўчоқларга ўт туташтиришда бензин, керосин ва соляркадан асло фойдаланмаслик,  қозонда қиздирилаётган ёғни назоратсиз қолдирмаслик, ёш болаларга газ печлари ва ўчоқларга ўт ёқишни буюрмаслик, уларнинг гугурт ёқиб олов билан ўйнашларига йўл қўймаслик, печка ва мўриконларнинг носоз жойларини таъмирлашни унутмаслик, ҳимоя қобиғи шикастланган ёки чириб қолган электр симларини алмаштириш, том ва чордоқларда хашак, ғўзапоя ва бошқа ёнувчи моддаларни сақламасликни тушунтирмоқдалар. Бепарволик оқибати оила бюджетига,  хонадонда яшовчиларнинг саломатлигига хавф солиши мумкинлиги тўғрисида жиддий огоҳлантирмоқдалар.

Хонадон ички кисмида ётиб сигарета чекмаслик, уйда газ ҳиди сезилса гугурт чақмаслик, электр чироғини ёқмаслик, зудлик билан эшик, деразаларни очиб уйни шамоллатиш ва газ идорасига хабар қилиш лозимлиги ҳақида ҳар бир хонадон эгаларига тавсиялар берилиб борилмокда. Шаш жойларида аниқланган камчиликлар ишчи гуруҳ билан биргаликда ўз ўрнида бартараф этиш чоралари кўрилмокда.

 

И.Каримов,

 Избоскан туман ФВБ ФВДТ ва ФМ

бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант

Улашинг: