Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус кундалик ҳаётимизнинг муҳим бир қисмига айланди. Зеро, кейинги йилларда ёшларни қўллаб-қувватлаш, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига катта эътибор берилмоқда.
Эртанги кунимиз эгалари бўлган фарзандларимиз тарбия топаётган туманимиздаги барча мактабгача таълим ташкилотларида ҳам 5 муҳим ташаббус бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Куни кеча барча мактабгача таълим ташкилотларида «Икки буюк сиймога таъзим» шиори остида бўлиб ўтган бадиий кечалар бунинг исботидир.
Бизнинг ташкилотимизда ҳам 5 муҳим ташаббус бўйича бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Мен тарбиячилик қилаётган икки қисқа муддатли гуруҳда жами 50 нафар тарбияланувчи таълим ва тарбия олмоқда. Уларга «Илк қадам» Давлат ўқув дастури асосида таълимий жараён олиб борилмоқда. Гуруҳимиздаги тарбияланувчиларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқариш ва танлаб олиб рағбатлантириш, орқада қолиб кетаётган тарбияланувчилар билан якка тартибда ишлаш, болаларни спортга жалб этиш намунали йўлга қўйилган. Бундан ташқари гуруҳимизда тарбияланувчиларда компьютер технологиялари ҳақида билим бериш ва кўникмалар ҳосил қилиш, маънавиятини юксалтириш, китобхонликни севиш ғоясини шакллантириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Олиб борилаётган машғулотларда ота-оналарнинг иштироки, «Отам-онам ва мен спортчимиз» шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилиши тарбияланувчиларнинг сифатли тарбия олишларини таъминлаяпти.
Шуни эътироф этишни истардимки,ўтказилаётган барча тадбирлар тарбияланувчиларнинг келажакда комил инсон бўлиб етишишларида муҳим ўрин тутади.
Нозимахон Мирзакаримова,
қисқа муддатли гуруҳ тарбиячиси.
БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС — ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИ ИСТИҚБОЛИ ЙЎЛИДА
Ўхшаш хабарлар Жамият саҳифасидаги мақолалар »
Ўхшаш хабарлар Сиёсат саҳифасидаги мақолалар »