Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЁШЛАР ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА, ҲУҚУҚБУЗАРЛИКНИНГ БАРЧА КЎРИНИШЛАРИГА ҚАРШИ

29-умумтаълим мактабида ана шундай шиор остида мактаб ўқувчилари ва ота-оналар иштирокида юзма юз мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирни «Адолат» СДП туман Кенгаши ҳамда мустақил «Пахтакор» газетаси тахририяти ҳамкорликда ташкил этдилар. «Адолат» СДПнинг туман кенгаши раиси Дилфузахон Аҳмедова, Юқори Чувама маҳалласи имоми Эсонбой Каримов, маҳалла отинойиси Матлубахон Қўчқоровалар ана шу мавзуда маъруза қилдилар. Тадбирда «Пахтакор» газетаси мухбири Маҳмуджон Рустамов «Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этишга кўмаклашиш» мавзусида сўзлади. У ўз сўзида ёшларни билим олишга, китоб ўқишга, касб-ҳунар ўрганишга, келгусида комил инсон бўлиб вояга етишга чақирди. Ўқувчилар ва ота-оналарнинг саволларига тўла жавоблар берди.

Улашинг: