Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР

Баҳорни бежиз “янгиланиш фасли” дейишмайди. Ахир халқимизнинг энг азиз шодиёнларидан бири бўлмиш Навўзи олам яқин. Наврўз кун-у туннинг тенглиги баробарида янги йилнинг бошланиши ҳамдир. Янги йилга эса яхши ният, эзгу амаллар билан қадам қўйишга нима етсин. Шундай экан, байрам шодиёнаси олдидан халқимизнинг азалий қадриятларидан саналмиш ҳашар—элга ярашар. Улуғ айём-Наврўз байрами олдидан “Обод,кўркам маҳаллам” шиори остида ўтган умумхалқ ҳашарида туманимиз аҳли ҳам чин дилдан, юқори кайфиятда иштирок этиб, қишлоқ ва маҳалламиз жамолига янада чирой баҳш этишга ўз ҳиссасини қўшди.

Умумҳалқ ҳашарида туманимизда 76768 нафар фуқаро иштирок этди. Барча маҳаллалар, корхона-ташкилотларда ҳашар муносабати билан ободончилик ишлари олиб борилиши билан 17733 туп мевали ва манзарали, 59101 туп гул кўчатлари ўтқазилди. 79071 топ  дарахатга шакл берилди.  24 та эхтижманд оила  уй-жойлари таъмирланди. 131 та моддий ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларда моддий ёрдам кўрсатилди. 66 нафар ногирон ва ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олинди. 184 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқарилиб ташланди. 84 километр масофада ариқ-зовурлар тозаланди. Ҳашарга 61 та транспорт воситалари жалб этилди.

*******

Чувама қишлоғидаги “Умар ибн хаттоб” жомъе масжидида шанбалик кунида  масжиднинг 40 сотих майдондаги таморқасига 9 минг туп турли нав арча кўчатлари ва мевали дарахтлар ўтқазилди

Улашинг: