Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ҚЎЗИҚОРИНДАН ЗАҲАРЛАНИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ!

Табиатда қўзиқоринлар истеъмолга яроқли ва яроқсиз турларга бўлинади.

Ейиладиган қўзиқоринлар турларига: плас­тинкали, шампинон, волнушка, грузди, свинука, лисинка, сроежкалар, ейилмайдиган заҳарли қўзиқоринлар турларига: оқ паганка, қизил ва кулранг мухомор, чортов қўзиқоринлари киради.
Шуниси хавфлики айрим қўзиқоринларни татиб кўрганда ҳам заҳарланиш содир бўлиши мумкин. Қўзиқориндан заҳарланиш ҳам худди овқатдан заҳарланиш каби оддий кечади. Агар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса оқибати ҳунук бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Унинг заҳари аввало инсонинг асаб тизимларини, ошқозон ичак йўллари, юрак қон томирлари, ҳаракат аъзоларини зарарлайди. Қўзиқориндан заҳарланишни икки тури мавжуд аммо айни бир вақтда икки тур бирга учраши мумкин.
1-тури баҳорда пайдо бўладиган “оқ паганка”ни истеъмол қилганда юз беради. Чунки уни ейиш мумкин бўлган оддий момақалдироқ қўзиқориндан фарқлаш қийин. Бу қўзиқорин таркибида гелъвсл кислотаси ниҳоятда кўп бўлиб ўта пишиб етилган ёки эскирган қўзиқорин танасидаги грометрин моддаси қўзиқорин пишганда, қайнатилгандан сўнг ҳам ўзининг заҳарли хусусиятларини йўқотмаслиги мумкин. Мазкур кислота она сути орқали чақалоқларга ўтиб, болани ҳам заҳарлаши мумкин.
2-тури ёз-куз ойларида кўпроқ учрайди. Бунга “қизил ва кулранг мухоморлар”ни истеъмол қилиш сабаб бўлади. Яширин даври 2-3 соат ва ундан ошиқ давом этади. Нерв системаси фаолиятида ўзгаришлар бўлиши бу заҳарланиш учун айниқса характерлидир. Сўлак оқиши, кўп терлаш ва кўздан ёш оқиши кузатилади, оёқ-қўллар музлайди, пульс секинлашади ва сустлашади, алаҳсираш, тиришиш кузатилади, болаларда кўз қорачиғининг кенгайиши ёки торайиши кузатилади. Бемор даволанганда 2-3 суткадан кейин соғайиб кетади. 1-2% атрофида ўлим ходисалари рўй беради.
Қўзиқориндан заҳарланиш яхши тайёрланмаган ёки эскириб қолган қўзиқоринларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиқади. Бундай қўзиқоринларда бузилиш процесси бошланган бўлади. Шунингдек, қўзиқорин икраси ва қиймасини тайёрлашда санитария талабларига риоя қилинмаса заҳарланиш кузатилади.. Истеъмол қилса бўладиган қўзиқоринларни ейишдан олдин 2-3 қошиқ сирка қўшилган сувга солиб, кейин яхшилаб қайнатиш лозим.

В. Қодиров,
туман СЭО ва ЖСХ бошлиғи.

Улашинг: