Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Иқтисодиёт рақамларда

Маълумки, Республикамизда пандемия давридан сўнг корхона ва ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ижобий ўзгаришлар секин асталик билан тикланмоқда. Баъзи субъектлар фаолияти қайта йўлга қўйилганлиги туманимизнинг иқтисодиётидаги ўзгаришларига ижобий таъсирини кўрсатмоқдалиги аҳамиятли албатта. Бу ўзгаришлар туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларида ўз ифодасини топади, жумладан:

Саноат соҳасида: 2021 йилда январь-февраль ойлари саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жами 100,6 млрд.сўмга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 128,9 фоизга ўсди. Шунингдек халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариши 73,4 млрд сўмга бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 236,4 фоиз ўсишига эришилди.

 Хизмат кўрсатиш соҳасида: 2021 йил январь-февраль ойи давомида жами хизматлар хажми 39,0 млрд.сўмга етиб ўтган йилга нисбатан 104,7 фоизга ўсганлигини кўришимиз мумкин.

Чакана савдо соҳасида: Чакана савдо ва умумий овқатланиш сохаларида 2021 йил январь-февраль ойида жами 70,7 млрд.сўм бўлиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 103,1 фоизга ўсди.

Х.Режабов,

Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи.

 

Улашинг: