Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун»

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси, Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов бошчилигида,Чувама “Мурувват уйи”да истиқомат қилаётган 324 нафар хотин-қизлар “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
“Мурувват уйи”да ташкил этилган СДП туман кенгашининг бошланғич партия ташкилотига “Мурувват уйи” директори Матлубахон Тоштемирова бошчилик қилади. «Саломатлик акцияси» доирасида ўтказилган ушбу тадбирда Андижон давлат тиббиёт институтининг ректори М. Мадазимов раҳбарлигидаги олийгоҳнинг даволаш (амалиёт) ишлари проректори Б. Мирзакаримов, клиник (ўқув) базалари билан ишлаш бўлими мудири К.Қодиров ва институтнинг бошқа профессор ва ўқитувчилари иштирок этдилар. “Адолат” СДП туман кенгаши раиси Дилфузахон Аҳмедова 14 соҳа бўйича тиббий кўрикдан ўтказилаётган хотин-қизлар билан суҳбатда бўлар экан, улар тажрибали шифокорларнинг беминнат ҳизматларидан мамнун эканликларини баён этдилар.

Шифокорлардан эндекринолог Раҳимжон Камолиддинов, психиатр Мирзоҳид Солиев, офтольмолог Муҳаммадумар Қодиров, кардиолог Ботиржон Камолов, терапевт Гўзалхон Қутлиқовалар каби 14 нафар ўз касбининг усталари тадбирда тиббий кўрувда бор тажрибаларини ишга солдилар.
М. Рустамов
Суратда: тадбирдан лавҳалар

Улашинг: