Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

COVID-19 ҚАРШИ ЭМЛАШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Туманимизда COVID-19 га қарши аҳолини эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Туманга 6740 доза вакцина олиб келинди, шундан “AsrtaZeneca” дан 2340 доза, “Ўзбек-Хитой” қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган “ZF-UZ-VAC 2021” дан 4400 доза олиб келинди. 65 ёшдан юқори аҳоли қатлами, тиббиёт ходимлари, сурункали касаллиги бор 18 ёшдан 64 ёшгача “Д” назоратида турган беморлар, мактаб ўқитувчилари, Давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари эмланмоқда. Шу кунгача COVID-19 пандемиясига қарши 4000 нафардан зиёд фуқаролар вакцинани қабул қилдилар.

Ҳозирда юқорида эмланган контингентларни иккинчи тур эмлаш ишлари бошлаб юборилди.
“AsrtaZeneca” вакцинаси Хиндистонда ишлаб чиқарилган бўлиб, бир флаконда 10 доза мавжуд. Ўзбек-Хитой қўшма корхонасининг “ZF-UZ-VAC 2021” вакцинаси бир флаконида бир дозадан иборат бўлиб, бир нафар фуқарога мўлжалланган. “AsrtaZeneca” вакцинаси билан бир фуқаро икки марта, “ZF-UZ-VAC 2021” вакцинаси билан эса уч маротаба эмланади. Оралиқ муддат 28 кун, бу эса инсон организмида иммунитет пайдо қилиб, касалланишнинг олдини олади.
Вакциналар билан керакли дори-дармонлар тумандаги барча даволаш муассасаларига етказиб берилмоқда.
Нафиса ХОШИМОВА,
Туман СЭОМ ва жамоат саломатлиги хизмати ёрдамчи эпидемиологи.
Суратда: 1. Туман маркази поликлинаси ҳамшираси Муяссархон Ибрагимова эмлаш пайтида.
2. Барнохон Акбарова, СЭОМ омбор мудири иш пайтида.

Улашинг: