Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ЯНГИЧА ТИЗИМ

Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими қандай самара бераётгани тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Фахриддин Жўрабоев шундай дейди:
— Туманимизда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими ўз самарасини бермоқда. Буни қуйидаги мисолларда яққол кўришимиз мумкин. Масалан туманда ўтиказилган хатлов жараёнида ишлаш истагини билдирган тўрт сектор ҳудудидаги 801 нафар ёшнинг 783 нафари иш билан таъминланди. Шунинг­дек, 764 нафар ёш ўз бизнесларини юритиш учун кредит маблағлари билан таъминлашни сўраган эди. Шу кунгача уларга 20 миллиард 242 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди.
Ёшларни ижтимоий, моддий қўллаб-қуватлаш мақсадида, 30 нафар ёшга тикув машиналари учун 113 млн сўм, олий таълим муассасада ўқиётган 78 нафарига контракт тўловлари учун 404 млн 705 минг сўм, 31 нафар беморларни даволаниши учун 222 млн 892 минг сўм пул маблағлари, 1 нафарига турар жой ижараси компенсацияси учун 10 млн сўм, 1 нафарига комунал тўловлар учун 10 млн сўм, 5 нафар ёшларни истедодларини қўллаб-қуватлаш ва 81 млн 500 минг сўм, 2 нафарига бир марталик моддий ёрдам пуллари 19 млн 500 минг сўм, 23 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида ёшлар жағрамаси томонидан ҳайдовчилик гувохномасига ўқитиш учун 75% ни яъни 45 млн 712 минг сўм тўлаб берилди. Жами 171 нафар ёшга 880 млн сўм миқдорида пул маблағлари Ёшлар жамғармасидан ажратилди.
Ижтимоий химояга мухтож кам таъминланган хамда ишсиз ёшлар ҳам эътибордан четда қолмади. Уларнинг бандлигини таъминлаш, уларни моддий тарафлама яхшилаш ва дехқончилик билан шуғуланиши учун 63 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 3176 нафар ёшга 200 кг. дан буғдой ҳамда 10 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди.

Уларга ажратилган ерлар фермер хўжаликлари томонидан ҳайдалиб, текисланиб, экишга тайёр қилиб берилди. Зарур ҳолларда экиладигна уруғлар ҳам олиб берилгани учун ҳозирда дастлабки экилган жойлар кўзни қувнатмоқда. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки туманимиздаги барча спорт майдонлари ёшларнинг спорт билан шуғулланиб, саломатликларини мустаҳкамлашлари учун ҳар куни соат 16 да 22 гача очиқ қўйилмоқда. Бу ерларда улар спортнинг истаган турлари билан шуғулланмоқдалар. Албатта бу ўзининг ижобий самарасини беради.
Туманда 50 та умумий ўрта таълим мактаб, 3 та Иқтисослаштирилган мактаб интернатлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, 2021 йилда 2704 нафар ёшлар мактабнинг 11-синфини тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўйди.
Мактаб битирувчилари билан сўровнома ўтказилганида, 2209 нафар ёш олий таълим муассасаларида таълим олишни билдирди. 632 нафари эса тадбиркорлик қилиш учун имтиёзли кредит олишни билдиришиб, тумандаги 2 та тижорат банкларига ҳужжатлар тақдим этдилар ва хозирги кун холатиги 52 нафар битирувчиларга 682,5 минг сўм миқдорда имтиёзли банк кредитлари ажратиб берилди. Битирувчиларнинг 16 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Мактаблар битирувчиларининг 68 нафари олтин медал олдилар.
Бу ютуқларнинг барчаси ёшларбилан янгича тизимда ишлаш самарасини акс эттирмоқда.

Улашинг: